«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2021, 15:52
ЎЗO‘Z

Италия футбол федерацияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришади

06 июн, 09:50 3 192 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италия футбол федерацияси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюришади Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилган.

Жаноб Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, "Аталанта" клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсо шу йилнинг 15-23 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиздаги болалар футболи мураббийлари учун машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ўтишади.

Манба: www.the-uff.com



Мавзуга оид янгиликлар
  • Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото) 19 июл, 23:30
  • Тошкентда «Интер» клубининг академияси очилиши мумкин 06 июн, 00:09
  • Умид Аҳмаджонов Дубайда АҚШ, Канада ва Мексика футбол федерациялари раҳбарлари билан кўришди 04 мая, 23:20
  • ЎФА Италия футбол ассоциацияси билан келишувга эришди 04 мая, 20:53
  • Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди 13 фев, 21:45
  • ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади 16 ноя, 17:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда қишнинг дастлабки кунларида аномал илиқ бўлиши кутилмоқда 29 ноя, 15:10 0
  • Ижтимоий тармоқда шов-шув кўтарган воқеа: ЎзМУ талаба қизлари нега баннер кўтаришди? 29 ноя, 14:43 1
  • АҚШ мудофаа вазирлиги «учар ликопчалар» жумбоғини ечишга қатъий киришди 29 ноя, 14:12 1
  • Тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 830 сўмга қадар кўтарилди 29 ноя, 13:47 55
  • Ўзбекистон МТЖ Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади 29 ноя, 13:29 87
  • Раниянинг парҳези: Иордания қироличасининг сарвқоматлик сири нимада? 29 ноя, 13:00 47
  • Тошкент вилоятида «раҳнамо» қўлга тушди 29 ноя, 12:37 182
  • Бугун “Олтин тўп-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади 29 ноя, 12:12 192
  • Моуринью: "Мен 5:0 ҳисобидан кўра минимал ҳисобда ғалаба қозонишни афзал кўраман" 29 ноя, 11:43 216
  • Совуқ ҳавода қўлларни парвариш қилиш бўйича тавсиялар 29 ноя, 11:15 103
  • Қашқадарёда ўғрилик содир этган шахс ишни ёпиш учун ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлди 29 ноя, 10:48 189
  • Тошкентдаги ётоқхонада юз берган ёнғин оқибатида 18 киши куйиш жароҳати олди 29 ноя, 10:21 284
  • Бўлимлар