«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

General Motors Ўзбекистондаги заводларини сотади

02 июн, 09:56 9 730 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
General Motors Ўзбекистондаги заводларини сотади General Motors автомобиль корпорацияси ҳамда “Ўзавтосаноат” Ўзбекистондаги иккита автозаводдаги америкаликларнинг улушларини сотиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Сarzone.uz сайти хабар қилди.

Гап Асака автомобиль заводи ва Тошкентдаги GM Powertrain Uzbekistan двигателлар заводи ҳақида кетмоқда.

“Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов пайшанба куни Асака автозаводидаги Америка корпорациясининг барча улушини йилнинг охиригача сотиб олиш режасини маълум қилди. Шунингдек, GM Powertrain Uzbekistan заводидаги америкаликларнинг 70 фоиздан ортиқ акциясини харид қилиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан ўзбек заводларига АҚШ компанияси техник кўмак кўрсатиб туради. Chevrolet бренди остида автомобиль ишлаб чиқариш ҳам давом этади.

General Motors ва “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорлигидаги GM Uzbekistan автокорхонаси 2008 йилнинг март ойида ташкил этилган. Ўша вақтда акцияларнинг 75 фоизи Ўзбекистонга, 25 фоизи АҚШ компаниясига тегишли эди.

Ҳозир Асакадаги автозаводда 8 мингдан зиёд одам ишлайди. Завод майдони 72 га. Йилига 250 минг автомобиль ишлаб чиқаради. Яқин йилларда Tracker йўлтанламаси ва Cobaltнинг такомиллаштирилган русумини ишлаб чиқариш режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 162
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 208
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 72
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар