«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:18
ЎЗO‘Z

Нафл намоз хонадонимиздаги барака калитидир!

30 мая, 20:20 11 160 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нафл намоз хонадонимиздаги барака калитидир! Албатта, ҳар бир инсон охиратим нима бўларкан, деган шубҳада яшайди. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳнинг розилигини топиш ва жаннатга кириш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг олий мақсади ҳисобланади. Бу эса юрт корига яраб, савобли амалларни кўпроқ қилишга бор имкониятини сарфлашни талаб этади. Шундай имкониятлардан бири – нафл намозларнинг уйда ўқилишлигидир. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Нафл) намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози уйидагисидир. Фақат фарз намоз бундан мустасно”, дедилар”. Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Ҳадисдан кўриниб турибдики, нафл намозларни уйда ўқишлик афзал экан. Чунки бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади. Кўпинча уйда барака йўқлиги ҳақида саволлар билан мурожаат қилишади. Баъзилар эса уйимда шайтон кўпайиб кетган, деб “уй тозаловчиларга” мурожаат қилишади. Нима учун инсонлар Аллоҳ таолонинг пайғамбари айтган насиҳатга қулоқ солмасдан, ўз билганларидан қолмай фолбинларга ёки “уй тозаловчиларга” мурожаат қилишади?! Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди деганларидек, уларга ҳам анча-мунча харажат қилинади. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қандай харажат талаб қилмайдиган насиҳатни айтиб кетганлар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз масжиддаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қилсин. Чунки, Аллоҳ унинг уйида намози сабабли яхшилик қиладир”, дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган. Яъни уйда ўқилган нафл намоз уй учун хайр барака ҳосил бўлиши, шайтонга эса насиба қолмаслигига сабаб бўлар экан.

“Кичкина табиб” деган фильмни кўпчилик кўрган. Ана ўша ерда бемор қизнинг буваси табиб боладан: “Нима учун неварам тузалмаяпти, кўрсатмаган шифокорлар қолмади, ҳатто чет элдан ҳам докторлар олиб келдик?” – деб сўраганда, у: “Уйингизда фаришта йўқ”, – дейди.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан, Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй мисоли, худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди”, дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган.

Демак, Аллоҳнинг зикри уйни тирик ҳолга келтиради. Маънавий тирик одамнинг уйи ҳам тирик бўлади. Ким уйида нафл намоз ўқиб турар экан, уйининг шарафи ошади, қадри юксалади. Сажда қилинган ҳар бир парча ер қиёматда сажда қилувчи фойдасига гувоҳлик беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон ўз уйини намоз билан, Аллоҳнинг зикри билан обод қилса фойдадан ҳоли бўлмайди.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намоздан афзалдир”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

Одатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги бир ракат намоз бошқа масжидлардаги минг ракат намозга тенг бўлади. Лекин шундоқ бўлса ҳам, бировнинг ўз уйида ўқиган нафл намози Масжиди Набавийда ўқийдиган намозидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тасдиқланиши Аллоҳ таолонинг бандаларига берган жуда катта имконияти эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Манба: Hidoyat.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 188
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 120
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 139
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 119
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 126
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 250
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар