«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:31
ЎЗO‘Z

Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди

29 мая, 14:27 5 677 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк: нарх-наво пасайди, миллий валюта қадри ошди Республика истеъмол бозорларидаги нархлар ўзгаришини аниқлаш бўйича Марказий банк томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ўрганишлар натижалари май ойининг дастлабки тўрт ҳафтасида танланган товар ва хизматлар гуруҳи бўйича ўртача нархлар 0,6 фоизга пасайганини кўрсатди. Бунда озиқ-овқат товарлари 1,1 фоизга ва ноозиқ-овқат товарлари 0,9 фоизга арзонлашган бўлса, хизматлар 1 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Нархларнинг ўзгариши асосан миллий валюта қадрининг ошиши, ташқи савдо шароитларининг ва рақобат муҳитининг яхшиланиши, истеъмол бозорига сабзавотлар янги ҳосилининг кириб келиши каби омиллар таъсирида шаклланди. Шунингдек, аҳоли ва корхоналарнинг инфляцион кутилмаларининг пасайиши ҳам нархлар тушишига таъсир этувчи омилларидан бўлди.

Кузатиш даврида озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий ўртача нархларида пасайиш кузатилган бўлса-да, алоҳида маҳсулот нархлари ўзгариши турли йўналиш касб этди. Хусусан, помидор, бодринг ва картошка янги ҳосилининг бозорларга кўп миқдорда кириб келиши, ушбу сабзавотлар нархларининг мос равишда 63,8, 30,2 ва 27,6 фоизга арзонлашишига сабаб бўлди. Шунингдек, сариёғ нархи 2,4 фоизга ва парранда гўшти нархи 1,3 фоизга пасайди.

Эслатма
Қайд этиш лозимки, юқорида келтирилган истеъмол товар ва хизматлар нархларининг ўзгариш динамикаси иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни таҳлил қилиш мақсадида Марказий банк томонидан олиб бориладиган кузатувларга асосан ҳисобланган. Республика бўйича истеъмол нархлари индекси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар