«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:11
ЎЗO‘Z

Бодрингнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари

28 мая, 09:53 29 598 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бодрингнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари Бодринг сабзавотлар ичида энг серсув бўлиб, зарурий неъматлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида сув миқдори 90 фоиздан ортиғини ташкил этади. Бодринг таркибида крахмал, шакар, оқсил, клетчатка, органик кислоталар, эфир мойи, А,В,С, РР, Е, Н дармондорилари ва калий, калций, натрий, магний, темир, фосфор, йод, олтингугурт, қалай, мис, фтор, хром, алюминий каби моддалар мавжуд. Муҳими шундаки, таркибидаги йод организмга жуда осон сингади. Шунингдек, бодринг овқат ҳазм қилиш безларининг фаолиятини ва сўлак ажралишини меъёрлаштириб, оқсил моддасини янада яхшироқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Шунинг учун бодрингнинг сувли бўлакчалари таомни нафақат чиройли ва хуштаъм қилади, балки ҳазм қилиш жараёнини ҳам яхшилайди.

Бодрингдан тайёрланган шарбат йўталда, бўғим касалликларида, юрак билан боғлиқ шишларда фойда беради. Асаб тизимини тинчлантиради, мағзи эса ични енгил юмшатади, юзлар ранги ва тиниқлигини сақлайди, тери куйиши ҳамда шишлар пайдо бўлганда ёрдам беради. Пўстининг қуритиб эзилганидан тери касалликлари ва тошмаларда фойдаланиш тавсия этилади. Бодрингдан нафақат истеъмол учун, балки гўзалликни ва саломатликни мустаҳкамлашда фойдаланилади.

Манба: Mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 324
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 131
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар