«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Юрак саломатлигини мустаҳкамлаш учун балиқ истеъмол қилиш керак

21 мая, 08:02 8 407 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак саломатлигини мустаҳкамлаш учун балиқ истеъмол қилиш керак Ҳафтасига ҳеч бўлмаганда икки порция балиқ истеъмол қилиш юрак хуружи ҳамда бошқа юрак-қон томир касалликлари натижасидаги эрта ўлим хавфини сезиларли даражада пасайтирар экан. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида маълум қилди.

"Яхши биламизки, балиқдаги омега-3 ёғ кислоталари юрак саломатлиги учун муҳим. Ўтказилган янги тадқиқотлар буни тасдиқламоқда ва зарарли таомлар, жумладан таркибида ёғ кўп бўлган маҳсулотлар балиққа алмаштирилган тақдирда унинг ижобий таъсири янада ошишини кўрсатмоқда", - дейди Ҳарвард университети олими Эрик Римм.

Бугун аксарият олимлар парҳез ва муайян озиқ-овқат маҳсулотлари нафақат инсон вазнига, балки унинг мияси, қон томирлари, юраги ва бошқа асосий органлари фаолиятига ҳам катта таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашмоқда. Масалан, олимлар яқинда зайтун мойи ва Ўрта ер денгизи маҳсулотларидан тайёрланган таомларни катта миқдорда истеъмол қилиш юрак хуружи ва инсульт натижасидаги ўлим ҳолатлари кўрсаткичларини сезиларли даражада пасайтиришини аниқлашди.

Денгиз маҳсулотлари, балиқ мойи ҳамда ундаги ёғ кислоталари юрак ва қон томирлари саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади, улар қон босимини пасайтиради, холестерин миқдорини камайтиради ва қон томирлари деворларини юмшатади. Бошқа томондан, денгиз фаунаси вакилларининг гўштида катта миқдордаги симоб ва бошқа зарарли моддалар бўлиши мумкин, улар эса инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Римм ва унинг ҳамкасблари денгиз маҳсулотлари истеъмоли билан боғлиқ барча ижобий ва салбий жиҳатларни таҳлил қилишди ҳамда сўнгги йигирма йилда одамлар ва жониворларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида илмий гуруҳлар томонидан тўпланган маълумотларни ўрганишди.

Маълум бўлишича, ҳафтасига атиги икки порция балиқ истеъмол қилиш юрак хуружи, инсульт ва қон томирлари билан боғлиқ бошқа касалликларнинг ривожланиш хавфини 40-50 фоизга пасайтириш учун етарли экан. Тоза балиқ ёғини истеъмол қилиб ҳам шунга ўхшаш таъсирга эришиш мумкинлиги қайд қилинди.

Шу ўринда шифокорлар акулаларнинг йирик турлари, тунец ва бошқа катта балиқлар гўштини истеъқол қилишдан сақланишни тавсия қилишмоқда, бу уларнинг организмида симоб тез тўпланиши билан боғлиқ экани таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 92
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 333
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 132
  • Ичимлик содасининг қандай зарари бор ва унинг ўрнига нимадан фойдаланиш мумкин? 17 апр, 14:00 127
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 107
  • Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой маҳсулотлар 09 апр, 20:53 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 0
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 82
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 111
  • Бўлимлар