«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

Сел келиши Навоий вилояти чорвадорларига ҳам катта зарар етказди (видео)

21 мая, 07:02 6 395 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сел келиши Навоий вилояти чорвадорларига ҳам катта зарар етказди (видео) Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли минтақаларида об-ҳаво инжиқликлари сабабли сел келгани ва турли оқибатларга сабаб бўлгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

Навбатдаги ҳодиса Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир бўлган, «Olchin Agro Eksport» МЧЖ ходимлари «Kun.uz»га нашрига тақдим қилган видеолавҳа асл ҳолатича эълон қилинди.

«Барчамизга аёнки, табиий офат юзага келган ҳудудларда вазиятни назорат қилиш учун туман (шаҳар, вилоят) ҳокимлари маъсул бўлишади. Уларнинг асосий вазифалари табиий офат оқибатида етказилган зарарни аниқлаш, уни бартараф этиш ва келгусида табиий офат оқибатларини камайтириш бўйича комплекс чораларни ҳаётга татбиқ этилишини назорат қилишдан иборат.

Навбаҳор туманида бунинг аксига гувоҳ бўлдик. Сел келиб, орадан бир неча кун ўтганига қарамай, туман мутасаддилари томонидан табиий офат кўлами, унинг оқибатлари, етказилган зарар миқдори, қурбонлар бор-йўқлигига мутлақо қизиқиш билдирилмади.

Нобуд бўлган майда ва йирик чорва молларининг сонини аниқлашнинг имкони йўқ, бироқ чорва моллари сонига етказилган талофат йирик миқдорда, дейиш мумкин. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, хўжалигимиз аъзолари ўртасида қурбонлар бўлмади. Биз сармоядор сифатида шу ерга Тошкентдан келиб, бир неча кун мобайнида анча тартиб ўрнатишга эришдик. Лекин шу ҳудуд мутасаддилари хабар ҳам олишмади. Эл бошига иш тушганда туман раҳбарлари биринчи галда шундай муаммолар билан шуғулланишлари керак эмасми?

Сел оқибатида асосан иморатлар зарар кўрган бўлиб, унинг миқдорини аниқлаш биз учун мушкуллик туғдирмоқда. Бундай ҳолатларда, биз солиқ тўловчилар сифатида ҳокимиятдан бирор ёрдам кутишга ҳақлимизми, ёки «ўз ёғимизга қовурилиб» қолаверамизми», дейилади тақдимномада.

Видеода сел бошланиши ва табиий офатдан кейинги кунлардаги ҳолат акс этган. Қайд этиш ўринлики, видеода фуқароларнинг фавқулодда ҳолатларда ўзларини қандай тутишлари бўйича билим савияси жуда пастлиги яққол намоён бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 81
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар