«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Уч оятли сурадаги ўн мўъжиза

15 мая, 11:31 12 042 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уч оятли сурадаги ўн мўъжиза Маълумки, Қуръони каримдаги энг ихчам суралардан бири “Кавсар” сурасидир. Бу сура атиги уч оятдан иборатдир. Лекин, Аллоҳ таъоло Ўзининг қудратини, энг кичик сурасининг бирида “ўн” рақамига боғлиқ қилиб ўнта мўъжиза кўрсатганлиги инсонни ҳайратга солмай иложи йўқ. Бу рақамлардаги сонлар бир дона кўп ёки бир дона кам бўлмай, айни ўнта эканлигини кўриб беихтиёр “Субҳаналлоҳ” деб юборасан киши. Чунки бундай мўъжиза фақат оламларнинг Роббиси томонидан бўлиши мумкин холос. Тўғри, бу мўъжизаларнинг ҳаммаси араб алифбосидагина кўринади. Зеро, Аллоҳнинг каломининг мўъжазлиги, нозил бўлган тилидагина намоён бўлади. Келинг, уларни бир-бир санаб чиқамиз:

1. Суранинг калималарини адади ўнтадир.

2. Суранинг аввалги оятида ҳижо ҳарфлариниг ўнтаси қўлланган.

3. Суранинг иккинчи ояти ҳам, ўнта ҳижо ҳарфларидан ташкил топган.

4. Сўнгги оятда ҳам ўнта ҳижо ҳарфлари мавжуд.

5. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” бўлиб у ҳам ўнтадир.

6. Сурада фақат бир марта келган ҳарфларнинг адади ўнтадир.

7. Сурада “ҳарфи муқаттаот”лардан бўлмаган ҳарфлар ўн марта такрорланган.

8. Суранинг барча оятлари “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро” ҳарфи эса ҳарфи ҳижоияларнинг ўнинчи тартибида туради.

9. Қуръони каримда оятлари “ро” ҳарфи билан тугайдиган сураларнинг сони ўнта бўлиб, Кавсар сураси ўнинчи ўринда туради.

10. Суранинг сўнгги оятида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга “Қурбонлик қилинг” деб буюрилган. Бу қурбонликни сўйиш амали зулҳижжа ойининг ўнинчисидан бошланади.

Юқоридаги муборак суранинг ўзбек тилидаги маъноларига бир назар ташласак, фойдадан холи бўлмас.

Кавсар сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

1. (Эй Муҳаммад) Биз сизга Кавсарни ато этдик.

2. Бас, Роббингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг.

3. Албатта сизни айбловчининг ўзи маҳрумдир.

Суранинг ўқилиши ва ёд олишнинг осонлиги, ҳар бир оятнинг вазнлари ва “қофия”ларининг бир-бирига ўта мутаносиблиги, Аллоҳ таъолонинг Ўзи ҳам, сўзи ҳам нақадар буюк эканлигига далолат қилади.
Олимжон Абиджонов,
Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом ноиби

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар