«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 19:16
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар ҳокими: "Менга ҳам бу ҳокимлик азоб. Маза қилиб яшаб юргандим"

13 мая, 18:05 8 996 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар ҳокими: "Менга ҳам бу ҳокимлик азоб. Маза қилиб яшаб юргандим" Жаҳонгир Ортиқхўжаев (марказда) ва Олмазорнинг янги ҳокими Бахтиёр Раҳмонов (ўнгда).
Фото: «Kun.uz»

Тошкентнинг ҳар бир ери марказга айланиши керак. Бу ҳақда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор туманининг янги ҳокимини таништириш жараёнида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

12 май куни Тошкентнинг учта тумани ҳокимлари ўзгарди. Хусусан, шу вақтгача Сергели туманига ҳокимлик қилиб келган Бахтиёр Раҳмонов энди Олмазор туманига раҳбарлик қилади. Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашган.

Унинг фикрича, шаҳар чет элдан келган меҳмонлар учун қанчалик қулай бўлса, шаҳарнинг доимий аҳолиси учун икки баробар қулай кўриниш олади.

«Чет элдан келган меҳмон Тошкентнинг марказини қидириб топа олмаслиги керак — у қаерга борса, ўша ерни марказга айлантириш керак. Агарда чет элдан келган меҳмон ўзини қулай ҳис қилса, маҳаллий аҳоли ўзини икки баробар қулай ҳис этади», — деган у.

Ортиқхўжаевнинг қайд этишича, унинг учун ҳокимлик — азоб, ҳоким этиб тайинлангунига қадар «маза қилиб яшаб юрган» эди.

«Тўғриси, ёшлигимдан тадбиркорлик билан шуғулланганим билан, халққа ҳам фойдамиз тегиши керак. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб келдик. Мен айтмоқчи бўлган нарса – менга ҳам бу ҳокимлик азоб. Тўғрисини айтаман, маза қилиб яшаб юрган эдим. Аммо мен шу соҳага қизиқяпман ва Тошкент шаҳри халқига астойдил хизмат қиламан», — деб айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

«Akfa» компаниялар гуруҳи асосчиси, «Artel» компанияси раҳбари ҳисобланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео) 20 мар, 09:19
  • Тарихнинг зарҳал саҳифаси: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз устози билан 27 сен, 17:34
  • Ўзбекистондаги сайловни ёритиш учун хорижий ва миллий ОАВнинг 400та ходими аккредитациядан ўтказилди 24 сен, 10:54
  • Оққўрғонда суғурта компанияси ва банк аъзоларидан иборат жиноий гуруҳ фош қилинди 07 июл, 12:45
  • Тошкентда ўзини Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари деб таништирган қаллоб фош этилди 14 мар, 13:30
  • ЎзМТРКнинг янги “Маҳалла” телерадиоканали 7 январдан эфирга чиқади 02 янв, 13:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди 16 янв, 18:48 0
  • Футболда сўнгги ўн йилликнинг энг яхши терма жамоа мураббийлари аниқланди 16 янв, 18:20 0
  • Киви мавсуми: Ушбу мева иммунитетга қандай таъсир қилади? 16 янв, 17:43 10
  • Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди 16 янв, 17:17 116
  • Янги қонун кучга кирди 16 янв, 16:46 387
  • "Насаф" дарвозабони "Нефтчи"да! 16 янв, 16:18 270
  • Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди 16 янв, 15:57 303
  • Жасур Жалолиддиновнинг агенти: «Бунёдкор» собиқ директори Жасурни қўйиб юборишни истамаганди 16 янв, 15:27 211
  • Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади 16 янв, 14:49 139
  • Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди 16 янв, 14:11 281
  • Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия 16 янв, 13:25 146
  • Ўз отасини оқ қилган ўғил. У ким эди? 16 янв, 12:43 576
  • Бўлимлар