«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:49
ЎЗO‘Z

Ахмет ДЕМИР: "Ўзбекистон билан яна ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандман"

13 мая, 10:25 3 834 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ахмет ДЕМИР: "Ўзбекистон билан яна ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандман" Кейинги пайтда хорижлик, хусусан, Туркия ишбилармон доираси вакиллари ўз бизнес фаолиятини юртимиз билан боғлашга интилмоқда. Ҳамкорликда йирик лойиҳаларга қўл урилаяпти. “Demir Group” компанияси раҳбари Ахмет ДЕМИР — шулардан бири.

Мухбиримиз мазкур машҳур инвестор билан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги бугунги савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқалар, тадбиркор томонидан ҳаётга татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳақида суҳбатлашди.

— Сизга бизнес фаолиятингизни Ўзбекистон билан қайта боғлашга нима туртки бўлди?

— Ота юртимизга бўлган муҳаббат, ўзбек халқига ишонч. Инсон яхши кўрмаган жойда яшолмайди. Бу аниқ. Чидам билан ишлаш эса мумкин эмас. Одам ишонч пайдо бўлган, эртасидан кўнгли тўқ жойдагина ҳадиксиз, роҳатланиб ишлайди.

Яширишнинг ҳожати йўқ, авваллари ўзбек дўстларимизда ҳам бизнесга сармоя киритишда иккиланишлар бўларди. Бугун унинг ўрнини қатъият эгаллаб, кейинги 2 йилда халқ ҳаракатга тушиб кетди. Бу эса бизга куч-қувват, жасорат беради. Президентга, ислоҳотларга ишончни кучайтиради.

— “Чорсу” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиш ва замонавий хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш лойиҳасига сармоя киритяпсиз. Унинг умумий қиймати қанча? Меҳмонхона мижозларига ўз эшиклари қачон очади?

— Қиймати 33 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳамиз ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш икки йилга мўлжалланган. Яъни 2019 йил якунига қадар объектни тўлиқ ишга тушириш ниятидамиз. Лекин умумий майдони 34 минг квадрат метрлик бинони замонавий қиёфага келтириш осон иш эмас. Чунки электр энергияси, ичимлик суви каби муҳандислик тармоқларидан узилган, лифти йўқ 24 қаватли иншоотнинг ахлатлар уюмларидан тозлаб, тартибга келтиришга, ишонасизми, олти ой керак бўлди. Шундан сўнг бино техник экспертиза қилиш ишларига киришилди. Ҳозирги пайтда бу юмушлар тўлиқ якунланиб, меъморлар томонидан қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.
“Халқ сўзи” мухбири
Саид РАҲМОНОВ суҳбатлашди.

Манба: Халқ сўзи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 0
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар