«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:51
ЎЗO‘Z

Эмомали Раҳмон террорчиликка қарши курашда “иккиёқлама стандартлар” сиёсатидан узоқлашишга чақирди

07 мая, 01:47 3 702 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эмомали Раҳмон террорчиликка қарши курашда “иккиёқлама стандартлар” сиёсатидан узоқлашишга чақирди «Террорчи ва экстремистнинг на ватани, на миллати, на дини бор. Террорчи, бу террорчи, у ҳеч қачон “ўзимизники” ёки “бегона”, “мўътадил” ёки “мўътадил эмас” бўлиши мумкин эмас, деди Тожикистон раҳбари, 4 май куни, “Террорчилик ва зўравон экстремизмга қарши кураш” мавзусидаги халқаро анжуманни очиш пайтида.

«Террорчилик ва экстремизм на чегараларни, на давлатни тан олади, шунинг учун бугунги кунимизда террорчилик ва экстремистик гуруҳлар радикал диний, миллатчи ва бошқа жиноий ҳамжамиятлар билан чатишиб кетиб, душманлик ва зўравонликни, диний, конфессионал, этник хунрезликлар ва низоларни, ҳатто цивилизацияларнинг қарама-қаршилигини келтириб чиқаради”, — деб президентнинг сўзларини келтиради, унинг матбуот хизмати.

Эмомали Раҳмон жаҳон ҳамжамиятида ҳалигача “террорчилик” ва “экстремизм” тушунчаларига ягона ёндашув йўқлигини афсус билан таъкидлади. «Бизнинг назаримизда, террорчилик ва экстремизмга, шунингдек, зўравон диний радикализмга қарши самарали кураш “иккиёқлама стандартлар” сиёсати билан ҳеч қачон келиша олмайди», деди у. Тожик президентининг сўзларига қараганда, бундай ёндашув самарасиз бўлиб, «кўрсатилган хавфли таҳдидларнинг географиясини олдиндан айтиб бўлмайдиган шакллар ва услубларда кенгайтиришга кўмаклашади».

Тожикистон раҳбари террорчилар ва экстремистлар Ислом номини ниқоб қилиб олиб, исломофобия ва мусулмонларга нафратни оловлантиришга кўмаклашади. Эътиқод қилувчилари ер шарининг бир ярим милларддан ортиқ аҳолисини ташкил қиладиган ва замонавий дунё тараққиётига сезиларли ҳисса қўшиб келаётган Исломга доғ тушириш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб огоҳлантиради Эмомали Раҳмон.

“Террорчилик ва зўравон экстремизмга қарши кураш” халқаро конференцияси БМТ, ЕХҲТ ва Европа Иттифоқи кўмагида Тожикистон ҳукумати томонидан ташкил қилинди. Унинг ишида дунёнинг 46 мамлакатидан 400 дан ортиқ иштирокчлар ҳамда 30 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари қатнашаяпти, деб хабар бермоқда ТР ТИВ.

Манба: Tnews.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар