«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда электр тармоқларига улаш бўйича хизмат муддати 5 иш кунигача қисқартирилди

06 мая, 09:14 4 515 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда электр тармоқларига улаш бўйича хизмат муддати 5 иш кунигача қисқартирилди Вазирлар Маҳкамаси қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Мазкур регламент билан юридик ва жисмонй шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматининг муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 17 тадан 8 тага камайтирилди.
Қуввати 20 киловаттдан (аввал 10 киловатт) кам бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни истеъмолчининг ҳоҳишига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тузиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Регламент орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тартиби белгилаб берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар