«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:49
ЎЗO‘Z

Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

05 мая, 18:35 4 459 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ва ДЧҚҚ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан “Андархон” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Б.В. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинасини кўрикдан ўтказишди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида қиймати 1 млрд. 404 млн. сўмлик 2 хил турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 184 500 қути “Business Royal” ва “Milano”номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг олиб борилган қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари давомида Данғара тумани Катта Равон кўчасида яшовчи фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 105 000 000 сўмлик 15 000 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 509 млн. сўмлик жами 199 500 қути хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар