«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:36
ЎЗO‘Z

Никол Пашинян номзоди расман Арманистон бош вазирлигига кўрсатилди

01 мая, 06:52 4 233 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Никол Пашинян номзоди расман Арманистон бош вазирлигига кўрсатилди Арманистондаги норозилик ҳаракати етакчиси, парламентдаги “Елк” фракцияи раҳбари Никол Пашинян расман Арманистон бош вазирлига кўрсатилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Янги бош вазир сайлови 1 май куни Арманистон Миллий Йиғини (парламенти) махсус мажлисида бўлиб ўтади. Конституциявий ислохатлардан сўнг бош вазир айнан парламент томонидан сайланади, президент эмас балки бош вазир мамлакатдаги хокимиятнинг тўлақонли раҳбарига айланади.

Бош вазир этиб сайланиш учун номзод парламентда 53 та овоз олиши керак. Мухолифатдаги «Елк» фракциясининг парламентда атиги 9та ўрни бор. Мутлоқ кўпчилик овоз (58та ўрин)га ҳукмрон Республикачилар партияси эга.

Оммавий норозилик намойишларидан сўнг Республикачилар ўз номзодини бош вазирликка тавсия қилмаслигини айтди. Бироқ хукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Ваграм Багдасарян ўз партияси мухолифатдаги партия номзоди учун овоз беришини истеъсно қилди. Ўтган ҳафтада Пашинян баёнот бериб, агар “халқ унга маъсулиятни юкласа”, у ҳолда Арманистон бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди.

Арманистонда оммавий норозилимк намойишлари икки ҳафтадан бери давом этмоқда. Бунга хокимиятга қолиш мақсадида унчалик ҳам обрўга эга бўлмаган собиқ президент Серж Саргсяннинг бош вазир бўлгани сабаб бўлди. Икки муддат президент бўлган Саргсян учинчи муддатга президентликка номзодини қўя олмасди, шу сабабли хокимият президентдан хукмрон партия сайлайдиган бош вазир қўлига ўтишини таъминлаш мақсадида мамлакатда конституциявий ислоҳатлар ўтказди. Ислоҳатлар ўтказар экан, ўз номзодини бош вазирликка қўймаслика ваъда берди, бироқ бу ваъдасини бузди, бу ўз навбатида кўпчилик томонидан алдоқчилик сифатида кўрилди.

Арманистоннинг кўплаб шаҳарларида оммавий норозиликлардан сўнг эндигина бош вазир этиб сайланган Саргсян истеъфога кетди, у “хато қилганлигини” тан олди, эндиликда муҳолифат янги парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда. 42-ёшли Пашинян фуқороларнинг тинч итоатсизлик намойишлари давом этаверишини ва мамлакатдаги “Халқ ҳаракати”нинг тарафдорларини бош вазир сайланадиган 1 май куни “Арманистон кўча ва майдонларини тўлдиришга” чақирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 81
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар