«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 09:57
ЎЗO‘Z

Туркия президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

29 апр, 23:18 5 233 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Пойтахт аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов меҳмонни кутиб олди. Президент матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Эрдўған Ўзбекистонга бир неча кунлик ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Олий Мажлисда чиқиш қилади ва икки мамлакатнинг етакчи банклари ҳамда компаниялари раҳбарларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Туркия президентининг Тошкентга парвоз олдидан айтган сўзларига кўра, у 1 май куни кўҳна Бухорога бориб, Буюк Ипак йўли ўтган қадимий шаҳарни зиёрат қилади.

"Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалани ўзбек ҳамкасбим билан муҳокама қилганмиз ва тегишли келишувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади. Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонга катта делегация йўл олмоқда", - деди президент.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф икки мамлакат муносабатларига янгича нафас бағишлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 141
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 147
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 1
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 0
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 28
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 200
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 95
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 118
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 150
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 89
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 85
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 39
  • Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади 15 апр, 21:11 54
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 62
  • Бўлимлар