«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:06
ЎЗO‘Z

Устозидан ўтиб кетган шогирд!

28 апр, 23:23 5 627 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Устозидан ўтиб кетган шогирд! Халқимизда: “Устозидан ўтган шогирд”, деган ибора бор. Шогирд устозидан ўтиши керак. Ҳақиқий шогирд устозидан ўтиб кетган бўлади. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг устозларини бир эсланг. У зотнинг 4000 нафар устози бўлган, дейилади. Имом Бухорийнинг устозларини бир эсланг. Унинг устозларининг рўйхатининг ўзи бир китоб бўлган. Қаффоли Шоший Ҳазрати Имомни ҳамма танийди. Бурҳониддин Марғиноний ҳазратлари ўз устозларининг тарихини бир китоб қилиб ёзганлар. Булар ўз устозларидан ўтиб кетган буюклардир.

Давримизда ҳам ўз устозларидан ўтиб кетган, устозларини рози қилган, устозларининг фахри-ифтихори бўлган қаҳрамонлар атрофимизда мавжуд, улар жуда кўп. Ана шундай шогирдлардан бири Йўлдошбек қори Иброҳим эшон ўғли Нуриддинов бўлди. Йўлдошбек қорининг устози Неъматуллоҳ қори эшон бундан ўн йиллар аввал республика миқёсида ўтказилган қорилар мусобақасида учинчи ўринни эгаллаган эди. Шундан бир неча йил ўтиб, шогирди Йўлдош қори республика миқёсида ўтказилган қорилар мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади.

Йўлдошбек қори ўша йили Кувайтда ўтказилган бутун дунё қорилар мусобақасида қатнашиб, фахрли ўринни эгаллаб ҳам қайтганди. У пайтлар қорилар мусобақалари жуда тор доирада ўтказиларди. Буларни биров билди, кўпчилик эса билмай қолди. Бугун эса давлат сиёсати даражасида, Президентимизнинг шахсан ташаббуслари остида, оммавий ахборот ва матбуотнинг назари остида, бутун халқ ва миллатнинг кўзи олдида бутун республикадагиларни қамраб олган тарзда Қуръон мусобақаси шукуҳли ва тантанали, шаффоф ва инсофли тарзда ўтказилди. Унда устоз Неъматуллоҳ қори эшоннинг ўзи ҳам, шогирди Йўлдошбек қори ҳам қатнашди. Ўз устозидан ўтган шогирд бугун фахримиз-ифтихоримиз бўлди! Шогирд мана шундай бўлмоғи керак! У ҳамманинг олдида Президент совғаси автомашинани ўз устозига тақдим қилиб, ҳаммани йиғлатди. Шогирд ана шундай бўлмоғи лозим! Буюк шогирд бўлган аждод бобокалонларимиз юртида бугун ҳам буюкликка интилган ана шундай шогирдлар етишмоқда!

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка қишлоқларининг биридан келган “жайдари” қори энг олий мукофотни олади, деб ким ҳам ўйлабди, дейсиз?! Қорилар юрти Андижон қорилари олдида биров ғолиб бўла олармиди?! Наманган қориларига биров бас кела олармиди?! Фарғона қорилари олдида биров ўтказиб қироат қила олармиди?! Йўқ, асло! Қорақалпоғистонлик қорининг ютиб кетиши фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг фазли-марҳаматидир! Зотан, бундан бошқасини ақл ҳазм қила олмайди. Қорақалпоғистонда ҳозир ҳам, бор бўлса, уч-тўрт қори бор, холос. Унда нима бўлди?! Аллоҳнинг фазли бўлди! Аллоҳнинг марҳамати бўлди! Аллоҳнинг хоҳиш-истаги амалга ошди! Алҳамдулиллаҳи ъала кулли ҳаал!

Бу дунёда ҳам, охиратда хам Аллоҳга суянганлар ютади, холос. Холис ихлос қилганларни Аллоҳ таоло қўллаб-қувватлайди. Бу дунёнинг мукофотлари муҳим эмас, охиратда мукофот олиш муҳимдир. Охиратдаги мукофот эса фақат ва фақат дилларнинг поклиги билан ўлчанади, холислик билан ўлчанади, “Фақат Аллоҳ учун!” деган ғоя билан ўлчанади. Неъматуллоҳ қори эшон: “Агар мусобақада ютсам, мукофот тарзида берилган машинани андижонлик устозим Аҳмаджон қори домла ҳафизаҳуллоҳга олиб бориб бераман!”, деган эди. Унинг бу ниятини бир-икки одам биларди, холос. “Ният ул-муъмин хойрун мин амалиҳи!” (“Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир!”), деган ҳикматга мувофиқ нияти қабул бўлибди, шекилли, шу ниятига бу дунёнинг ўзидаёқ мукофот олиб қўя қолди. Мусобақада умуман ўрин ололмаган бўлсада, ўз шогирди унга машина калитини тутқазди. Нақадар ҳаяжонли ва ибратли ҳолат!

Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган бу шукуҳли Қуръон мусобақаси бизга жуда кўп ибратли ва ўрнак оларли воқеаларни тақдим қилди. Ўз ўрнини дўстига бўшатиб берган ихлосли қориларни кўрдик биз. Ўзининг пешқадамлигини, аниқ ютишини била туриб, бошқа ёшларга ўрин берайин, деб туриб, мусобақада қатнашишдан воз кечиб қўя қолган қориларни кўрдик биз. Ўзи олган мукофотларни устозларига олиб бориб, яширин дуо олган қориларни кўрдик биз. Ўз устозларидан утиб кетган қориларни кўрдик биз... Йўлдошбек қори қаторида барча қориларимизни минг бора, миллион бора табриклаб қоламиз!

Барча қориларимизга бахт-иқбол ҳамиша ёр бўлсин! Аллоҳ таоло фахр-ифтихорига сабаб бўлган Йўлдошбек қорини икки дунёда ҳам сарбаланд айласин! Йўлдошбой қорига Парвардигори олам илми ладун ато қилсин, илмини зиёда қилсин! Устозлари, устозларининг устозлари, ота-оналари соғ-саломат бўлишиб, узоқ йиллар унинг дуогўйи бўлиб юришаверсин. Юртимизда бу хилдаги қори-қурролар кўпаяверсин! Юртимиз нурга, баракага ҳамиша чўмаверсин! Алҳамдулиллоҳ! Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар