«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:25
ЎЗO‘Z

"Аждарҳо" йўли: 8 ёшли япон иккинчи Брюс Ли бўлмоқчи (фото, видео)

27 апр, 21:25 7 831 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Аждарҳо" йўли: 8 ёшли япон иккинчи Брюс Ли бўлмоқчи (фото, видео) Рюсеи «Рюдзи» Имаи — Брюс Лининг Японияда яшовчи 8 ёшли ашаддий мухлиси. Бола ёш бўлишига қарамай, кунига 4 соатдан кўпроқ машқ қилади, севимли спортчи ва актёрига тақлид қилади, унинг мушакларига эса ҳатто катта ёшлилар ҳам ҳавас қилиши мумкин.

Бола ҳақида биринчи бўлиб уч йил аввал гапира бошлашди, ўшанда ижтимоий тармоқларда кичик Рюдзи Брюс Лининг "Ўлим ўйини" фильмидаги хатти-ҳаракатларини кўрсатиб берган видео тарқалган эди. Фойдаланувчилар кичик боланинг нунчакларни кумири каби маҳорат билан ўйнатишини кўриб ажабланишган эди. "Кичик Брюс Ли" ҳақида ОАВда ёза бошлашди, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига эса минглаб фойдаланувчилар ёзила бошлашди.

Шундай бўлса-да, кутилмаганда келган машҳурлик болани эсанкиратиб қўймади. У жисмоний машқларни ташлаб қўймади ва севимли актёрига тақлид қилишда давом этмоқда. Рюдзининг отаси айтишича, у ҳар куни соат 6:00 да уйқудан туриб, мактабга кетишдан аввал 1 ярим соат машқларга вақт ажратади. Мактабдан кейин бир соатча югуради, кейин икки соат давомида нунчаклар билан машқ қилади. Натижада кунига 4 ярим соат вақтини жисмоний машқларга бағишлайди. Шу билан бирга, отаси бошчилигида Рюдзи Брюс Ли ўйлаб топган Жит Кун-До ("илгариловчи мушт йўли") техникасини ўрганмоқда.

Фото: Instagram /ryuseiimai0416

Фото: Instagram /ryuseiimai0416

Фото: Instagram /ryuseiimai0416
Бола биринчи марта Брюс Ли иштирокидаги фильмни 1 ёшлигида кўрган, 4 ёшга бориб эса машқ қилишни ва кумирига тақлид қилишни бошлаган.

Бугунга келиб у бутун дунёдаги турли шоуларда қатнашмоқда. Ҳозир унинг Facebook саҳифасига аъзолар сони 300 мингга яқин, Instagram'да эса - 34 минг. Бундан ташқари, унинг YouTube'да ўз канали бор, ота-она ўғлининг машқ жараёнларида олинган видеоларни каналга жойлаб боришади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар