«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:49
ЎЗO‘Z

Мирзо Улуғбекнинг тадбиркорлиги

27 апр, 10:18 5 686 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзо Улуғбекнинг тадбиркорлиги Кунлардан бир куни нотаниш бир одам Мирзо Улуғбекнинг ҳузурига келиб, арз қилди:

— Шоҳим! Шу кунларда бошимга оғир савдо тушди. Уни ҳал қилишга менинг ақлим у ёқда турсин, балки дунёдаги барча доноларнинг ҳам ақли етмаса керак. Шу сабабдан сизнинг олдингизга нажот излаб келдим.

Мирзо Улуғбек унинг бошига қандай савдо тушганини суриштирди. Нотаниш одам шундай деди:

— Ироқдан келаётган эдим. Хуросонда Самарқандга бораётган карвонга қўшилдим. Жайҳун бўйига келиб тушдик. Ҳамёнимда бир бўлак қимматбаҳо лаъл бор эди. Сувга тушиш олдидан карвон аҳлидан ҳадиксираб, четроққа чиқдим, бутазор ичига кириб ечиндим. Лаълни халтага солиб, маҳкам қилиб, яктагимнинг пешига тугиб олдим. Сувдан меш миниб ўтдик. Яна карвон аҳлидан пинҳона четроққа чиқиб, кийинмоқчи бўлиб кийимларимни тугиб олган белбоғимни ечдим. Аввал яктагимни олдим, лекин бахтга қарши тугун ечилиб, лаъл солинган халта гум бўлибди. Ечинганимни ҳам, кийинганимни ҳам шерикларимдан пинҳон тутганим сабабли буни бирор кимсадан кўрмадим. Бошимга тушган савдо мана шу, шоҳим.

— Бир йил сабр қилиб тур. Шу вақт ичида ўша лаъл топилса, нур устига нур, топилмаса, қийматини мендан оларсан, — деди Улуғбек бироз сукутдан сўнг.

Арз-дод билан келган одам Улуғбекка икки букилиб таъзим қилди ва унинг ҳузуридан чиқди. Улуғбек шу пайтнинг ўзидаёқ девонбегини чақиртириб, ўша йили мамлакат бўйича хирож тўлаши лозим бўлган одамларнинг умумий рўйхатини олиб келишни буюрди. Дафтар олиб келингач, подшоҳ уни диққат билан қараб чиқди, сўнг бир четга олиб қўйди. Янги йил кириши билан девонбеги ўтган йили солиқ тўлаганларнинг умумий рўйхатини сўраб олди. Сўнг ҳар иккала дафтарни синчиклаб солиштириб, қизиқ бир аҳволни аниқлади — ўтган йили қоракўллик бир киши хирож учун эллик танга ўрнига беш юз танга тўлабди.

Мирзо Улуғбек хирожни ўн марта кўп тўлаб юборган одамни тезлик билан Самарқандга чақиртириб келди, хилват бир хонага олиб кириб, нима сабабдан эллик ўрнига беш юз танга хирож тўлаганини хўб тафтиш қилиб, пировардида деди:

— Сен мўмай бойлик топиб олдингми ё бўлмаса бирон кимсанинг уйини ўмардингми? Отангдан улгуржи мерос қолибмиди ёки сен суйган бирор-бир бадавлат одам орқасидан бой бўлиб олдингми?

— Шоҳим, — деди қоракўллик икки қўлини кўксига қўйиб, — аслида, бир оддий тўқувчиман. Бир куни бўз тўқиб турган эдим, дўконим олдидаги дарахтга ҳакка келиб қўнди. Тумшуғида бир бўлак гўштга ўхшаган нарса бор эди. Ҳакка тасодифан тумшуғидаги нарсани тушириб юборди ва уни олмоқчи бўлиб, ўзини ерга отди. Лекин мен эпчиллик қилдим. «Киш-кишлаб» ҳаккани қувиб юбордим ва чопиб бориб, у тушириб юборган нарсани олдим. Қарасам, лойга беланган қандайдир бир халтача экан. Очсам, ичидан кўзни қамаштирадиган, ҳаттоки офтоб юзини ҳам хиралаштирадиган бир дурафшон тош чиқди. Уни Тангри таолонинг мен камбағалга кўрсатган шафқат ва марҳамати деб билиб, ҳамёнга урдим ва эртаси куни тонг билан Бухоро томонга йўл олдим. Шаҳарга келгандан кейин «Зар қадрини заргар билади», деганларидай сўраб-суриштириб бир заргарнинг олдига бордим. У тошни қўлига олган ҳамоно безовталанди, ранг-рўйи қизариб кетди. Шундан билдимки, мен олиб келган нарса оддий бир тош эмас экан. Заргар: “Бу тошнинг баҳоси минг танга”, деди. Кўнмадим. Кўп савдолашиб, охири тошни бир ярим минг тангага сотдим. Сўнг бозорга кириб, ўзим учун от, бола-чақамга кийим-кечак, уй-рўзғорга керакли нарсалар, хотинимга сирға, гилам ва шунга ўхшаш нарсаларни сотиб олдим ва юртимга қайтдим. Бизнинг тасодифан бойиб кетганимиздан таажжубланганлар ҳам бўлди. Уларга айтадиган гапим битта бўлди: “Самар­қандда бир бадавлат қариндошим бор эди. У бирдан ўлиб қолди. Меросхўри йўқ экан, мол-ҳоли менга қолди”.

Шундан сўнг Мирзо Улуғбек лаълни сотиб олган жавоҳиршуносни топтириб, уни тафтиш қилибди. Жавоҳиршунос аввал тонибди, лекин охири лаълни тўқувчидан арзимас пулга сотиб олганини бўйнига олибди…

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 157
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 116
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар