«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:59
ЎЗO‘Z

«Мен ноҳақ эдим». Арманистонда инқилоб ғалаба қозонди, Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлди

23 апр, 22:45 4 226 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мен ноҳақ эдим». Арманистонда инқилоб ғалаба қозонди, Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлди Арманистон бош вазири Серж Саргсян истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида маълум қилинган.

Саргсян кейинги 2 ҳафта мобайнида Арманистонни қамраб олган норозилик намойишлари ортидан истеъфога кетишга мажбур бўлди.

«Мен давлат раҳбари сифатида сизларга охирги марта мурожаат этмоқдаман. Никол Пашинян ҳақ эди. Мен ноҳақ эдим. Мен хато қилгандим. Оғир вазият юзага келганди, вазиятни ҳал қилишнинг бир неча йўли бор эди. Бирортасини танламадим, чунки уларнинг бирортаси менга тўғри келмасди. Мен сизларнинг талабингизни бажараман ва мамлакат раҳбари лавозимидан воз кечаман», — деган Саргсян.

Эндиликда бош вазир ўринбосари, 2016 йилнинг 13 сентябридан 2018 йилнинг 9 апрелигача ҳам бош вазир бўлган Карен Карапетян вақтинчаликка мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган.

Ереванда 13 апрель куни мамлакат собиқ президенти, ўз президентлиги даврида референдум ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киритилишига ва парламентар республика жорий этилишига эришган, президентлик ваколати муддати тугагач, бош вазирга айланган Серж Саргсянга қарши норозилик намойишлари бошланди.

Мухолифат раҳбари «Бахмал инқилоб» ҳақида эълон қилди. 22 апрель куни мухолифат раҳбари, депутат Никол Пашинян Серж Саргсян билан музокара ўтказишга ҳаракат қилди, аммо томонлар келиша олишмали. Шундан сўнг Пашинян ва унинг тарафдори бўлган бошқа депутатлар ҳибсга олинди, шу куни кечқурун Еревандаги Республика майдонига 100 минг киши тўпланди, 23 апрель куни Пашинян озод этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар