«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

Ўсимлик ёғларининг фойдаси

22 апр, 21:38 10 573 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўсимлик ёғларининг фойдаси Кўпчилик ўсимлик ёғининг бор-йўғи 1-2 туридан фойдаланади, холос: кимдир қовуриш, яна кимдир эса салатлар учун. Бироқ озуқа қанча хилма-хил бўлса, шунча яхшироқ бўлишини баъзилар билишмайди. Парҳезшунослар ҳар бир уйда ёғнинг камида 5-6 тури бўлиши ва уларни галма-гал ишлатиб туриш зарур, деб ҳисоблашади.

Қандай тайёрланади?

Ўсимлик ёғи органик эритгичлар ёрдамида ўсимлик уруғидан сиқиб, ажратиб олинади. Сўнг у фильтрланиб, тозаланади. Натижада ёғ уч кўринишни ҳосил қилади.

“Хом” — фақат фильтрдан ўтган бўлади. Фойдали моддалар максимал даражада сақланади. Салқин ҳолида ишлатиш тавсия этилади.

Тозаланмаган — тиндирилган, фильтрланган, гидратациядан ўтган, нейтрализация қилинган бўлади. Биологик фаол моддаларнинг бир қисми чиқиб кетади. Энг яхшиси, бу ёғдан ҳам салқин ҳолида фойдаланган маъқул.

Тозаланган — тозалашнинг бутун бир мажмуасидан ўтган, рангсизлантирилган, бадбўй ҳиди йўқотилган ва, энг ёмони, биологик фаол моддаларнинг каттагина қисмидан (баъзида уларнинг ўрни сунъийси билан тўлдирилади) жудо бўлган ёғ. Ёғнинг бу тури қовуриш ва бошқа шу каби термик қайта ишловлар учун тўғри келади.

Е дармондорисига бой

Кунгабоқар ёғи таркибида ёғ кислоталари (стеаринли, арахидонли, олеинли ва линолли) мавжуд бўлиб, улар ҳужайралар тузилиши, гормонлар синтези, иммунитетнинг мустаҳкам бўлиши учун зарур. Унда оқсил (19 фоизгача), углевод (27 фоизгача), дармондорилардан А, Р ва Е кўп. Айниқса, витамин Е билан антиоксидант бошқа ёғларга қараганда кўпроқ (100 граммга 60 мг).

Пазандаликда ҳар томонлама яхши. Тайёр яхна таомлар учун қовурилган пистанинг хушбўй ҳиди уфуриб турган тозаланмаганини ишлатган маъқул.

Ёғ қоронғи, ҳарорати +5°…+20°С атрофида бўлган салқин жойда шиша идишда сақланади. Сув ва металлга тегишидан эҳтиёт қилиш лозим.

Семизликдан асрайди

Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда яхшироқ сингади. Таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари (асосан олеинли) ва “яхши” холестерин бор. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилади. Негаки, зайтун ёғи таркибига кирувчи ёғ кислоталари она сути ёғларига ўхшаб кетади. Юрак-қон томир касалликлари, диабет, семиришдан асрайди. Зайтун ёғидан тайёрланган косметик воситалар, айниқса, таъсирчан тери, тирноқ ва қуруқ сочлар учун фойдали.

Зайтун ёғидан турли салатларни тайёрлашда фойдаланса бўлади. Ҳатто салатлардаги майонезни хуш кўрмайдиганлар учун у яхшигина танлов бўлиши мумкин.

Зайтун ёғини салқин ва қоронғи жойда, зич ёпиладиган идишда сақлаш керак. Чунки у ошхонадаги бошқа ҳидларни ўзига жуда тез сингдириб олади.

Асаб тизимини мустаҳкамлайди

Зиғир ёғи ўз хусусиятига кўра ушбу ажойиб ўсимлик кўпгина мамлакатларда ўсимлик ёғи кундалик ҳаётда оммалашгунга қадар биринчи рақамли ёғ ҳисобланган. Ундаги ёғ кислоталари ўзаро жуда яхши мувофиқ келган: линоленли (омега-3) — 60 фоизгача, линолли (омега-6) — 20 фоизгача ва олеинли (омега-9) — 10 фоизгача. Таркибидаги витамин Е омега-6 ва омега-3 кислоталарининг яхши сингишига ёрдам беради. Ушбу ёғ тери ва соч ҳолатини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, буйрак ва қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради.

Ундан турли бўтқалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, республикамизнинг жанубий ҳудудлари (Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё)да зиғир ёғидан тайёрланган ош жуда тансиқ таом ҳисобланади.

Ёғни очилган шиша бутилканинг оғзини мақкам ёпиб, ҳарорати +2°…+6° С бўлган совутгичда 1 ойгача сақлаш мумкин.

Кўз нури учун зарур

Соя ёғи унинг асосий устун жиҳати — таркибида лецитин кўп бўлиб, у кўз нури ва марказий асаб тизими учун зарур.

Соя ёғи картошка қовуриш учун жуда қулай.

Сотувда фақат тозаланган кўринишда бўлади. Сақлаш муддати — 45 кундан кўп эмас.

Жигарнинг ҳолатини тиклайди

Жўхори ёғи тозаланган барча ёғлар орасида оксидланишга энг бардошлиси ҳисобланади. У атеросклероз ривожланишининг олдини олади, витаминлардан F ва Е га бой, жигар, ичаклар, ўт пуфаги ҳолатини яхшилайди, асаб тизими ва аёлларга оид касалликларда тавсия этилади.

Бошқа ёғларга қараганда жўхори ёғи қовуриш учун айни муддао. Бундан ташқари, хамир ва кондитер маҳсулотлари, майонез тайёрлашда қўлланилади.

Манба: Tasvir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 175
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 88
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 292
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 209
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар