«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Ёш кўринай десангиз…

18 апр, 10:50 6 695 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёш кўринай десангиз… Чиройли кўринишга эга бўлиш ҳар бир аёлнинг орзуси ва мақсади. Биз ҳам доим ёш кўринишга интиламиз, бунинг учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Лекин гоҳида оддий хатоларга йўл қўйиб, ўзимиз билмаган ҳолда ёшимизга ёш қўшамиз. Қуйида ушбу хатолар келтирилган.

Сўнгги урфда кийиниш. Қад-қомат ва ташқи кўринишни, олинаётган нарса ярашиш ёки аксинча, ярашмаслигини билмай, кўр-кўрона сўнгги урфдаги кийим-кечакларни харид қилиш сизга қимматга тушиши мумкинлигини биласизми? Дизайнерлар тавсия қилган кийимлар ҳаммага ярашавермайди. Шунинг учун кийим харид қилишдан аввал модага қараб эмас, унинг сизга ярашаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Жуда узун соч. Кўпчилик ҳаддан зиёд узун сочлар ёшни «қисқартиради» деб ўйлайди. Бу нотўғри фикр! Аслида, узун сочлар ёшни билинтириб қўяди. Тўғри танланган калта соч турмаги эса, аксинча, ёшартиради.

Ҳаддан зиёд бўялган кўзлар. Ёшликда 2-3 хил бўёқлардан фойдаланиб бўялган кўзлар чиройли кўринади, лекин ёш ўтиши билан бундай услубда бўялган кўзлар кўз остидаги ажинларни «сотиб» қўяди. Шу сабабдан ёш ўтган сайин кўз пардози учун нейтрал ранглардан фойдаланиш тавсия этилади.

Нотўғри ўлчамли кийимлар. Баъзан ортиқча вазн муаммосига учраган аёлларнинг айримлари ўзини хурсанд қилиш учун кичик ўлчамли кийим ҳарид қилишса, айримлари 2-3 маротаба ўлчами катта «халтасимон» кўйлаклар сотиб олишади. Ҳар иккала вазиятда ҳам сиз вазнингиз ҳисобига анча катта кўринасиз. Ўзингизга нисбатан танқидчи бўлишга ҳаракат қилинг, доим тўғри ўлчамдаги, ўзингизга мос келадиган кийимлар харид қилишни ўрганинг.

Тўқ рангли лаб бўёғи. Тўғри, тўқ рангли лаб бўёқлари ҳеч қачон урфдан чиқмайди, аммо ёш ўтган сайин бундай лаб бўёқларидан иложи борича камроқ фойдаланган маъқул. Чунки бундай лаб бўёқлари юзни қўполлаштириб, қаритади. Бундан ташқари, тўқранг бўёқлар лаб атрофидаги ажинларни билинтириб қўйиши ҳам мумкин.

Ёшлар кийими. Шу нарса ёдингизда бўлсинки, ёш кўриниш учун ёш қизлар киядиган кийимларни кийиш шарт эмас. Бундай кийимлар ташқи кўринишингизни ёшартириб кўрсатиш ўрнига, сизни ноқулай ахволга солиши мумкин. Сиз бундай ташқи кўриниш билан кулгига қолишингиз хеч гап эмас. Шундай экан, ёш кўринишга эмас, яхши кўринишга интилиш мақсадга мувофиқ. Доим танлаётган кийим-кечак ва тақинчоқларингиз ҳар томонлама сизга ярашишига ишонч ҳосил қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 95
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 255
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 136
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 156
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 130
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар