«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 07:31
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларидаги қарздорликлар бўйича йиғилиш ўтказди

17 апр, 19:55 5 261 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларидаги қарздорликлар бўйича йиғилиш ўтказди Фото: «President.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари узоқ йиллардан бери иқтисодиёт тармоқларида пул оқими самарасиз бошқарилгани ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Буни бартараф этиш бўйича кейинги вақтларда қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бу борада янги тизим яратилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

“Ўзбекнефтегаз” компанияси ва “Ўзбекэнерго” жамиятининг умидсиз дебитор қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди. “Ўзагрокимёхимоя” акциядорлик жамиятининг кредитор қарздорликлари бюджет ссудалари орқали камайтирилди. Нефтни қайта ишлаш корхоналари ихтиёрида бир йилда 670 миллиард сўм, электр станциялари ҳисобида 100 миллиард сўм маблағ қолдирилди.

Фермер хўжаликлари тугатилиши ва қайта ташкил этилиши эвазига тижорат банклари йўқотган ликвидлик бюджет маблағлари ҳисобига қоплаб берилди.

Йиғилишда кўрилаётган чора-тадбирлар яхши самара бераётгани, лекин бу ҳали етарли эмаслиги таъкидланди. Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, иқтисодиёт тармоқларида жами дебитор ва кредитор қарздорлик ўтган йилга нисбатан мос равишда 16 ва 13 фоизга ошгани танқидий таҳлил қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб-китобга боғлиқлиги, раҳбарлар фаолияти шунга қараб баҳоланишини таъкидлади.

Айрим тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишда номутаносиблик борлиги, қарздорликни ундириш тизими самарасизлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари мансабдор шахслар ва фуқароларнинг тўлов масъулиятини ошириш учун етарли эмаслиги қайд этилди.

Дебитор қарздорлик ҳамон юқорилигича қолаётган компания ва корхоналар кўрсатиб ўтилди. Иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни қисқартириш, солиқ, банк, хизмат кўрсатувчи ва бошқа идоралар ўртасида ҳар ой якунида ўзаро қарздорлик ҳолатини солиштириб бориш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди. Ташкилотлар ўртасида электрон ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 250
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 0
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 100
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 156
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 329
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 97
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Бўлимлар