«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

«Чиройли» авторақамларнинг сотилиши: Қозоғистон ва Ўзбекистон

15 апр, 11:38 5 690 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Чиройли» авторақамларнинг сотилиши: Қозоғистон ва Ўзбекистон Қозоғистоннинг аҳолига махсус хизмат кўрсатиш марказлари 2018 йилнинг биринчи чорагида 913 млн. танга (2,9 миллион АҚШ доллари) га 3385 та «чиройли» авторақамларни реализация қилишган. Бу ҳақда Facebook’да «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Мурат Жуманбай маълум қилган.

У берган маълумотларга кўра, 2017 йил бўйича қозоғистонлик автомобиль эгалари талабгор рақамлардан 4,5 мингтасини 1,5 миллиард танга (4,7 млн доллар) га харид қилишган). Бундай рақамлар кўпроқ Олмаота (1468) ва Остона (910) шаҳарларида сотилган.

Унинг айтишича, 15 январдан бошлаб нафақат симметрик рақамли, шунингдек чиройли ҳарф комбинацияларига эга рақамларни ҳам харид қилиш имконияти яртилган. 2018 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида ана шундай давлат рақамларининг 580 таси 79,5 млн танга (248,44 минг АҚШ доллари) га сотилган.

Ўзбекистонда бу борада аҳвол қандай?


«ЎзРТХБ» АЖнинг 2018 йилнинг I чораги якунларига бағишланган ҳисоботига кўра, онлайн аукционлар орқали 734 та авторақамлар сотилган. Уларнинг 544 таси жисмоний шахсларга, 190 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий киймати 12,1 млрд сўмдан ошган. Кўрсатилган даврда тузилган битимнинг ўртача қиймати 16,5 млн сўмни ташкил этган.

Харидорларнинг таркибий тузилмасида етакчи ўрин, яъни бозорнинг 40 фоизи Тошкент ва Тошкент вилоятининг автотранспорт эгаларига тегишли. Кейинги навбатда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари (11 фоиздан), учинчи ўринда Наманган ва Андижон вилоятлари (6 фоиздан) харидорлари жойлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 183
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар