«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Битта «оқ»идан, иккита «қизил»идан берворгин, болакай!

13 апр, 18:50 5 177 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Битта «оқ»идан, иккита «қизил»идан берворгин, болакай! Бозор-ўчар қилиб юргандим, кўзим беихтиёр спиртли ичимликлар сотиладиган дўконга тушди. Қарасам, сотувчи аёл киши экан. Бироз ғалати туюлди бу менга. Ахир, ароқ савдоси билан аёл шуғулланса…

Бу ҳам майли. Бояги аёл бу ишга чамаси 11-12 ёшли боласини ҳам жалб қилган. Фарзандининг устидаги кийим-бошидан у ё мактабдан келгани ё бироздан кейин таълим муассасасига бориши билиниб турарди. Аёл харидор буюртмасини ёзиб боряпти, ўғли эса онаси айтган спиртли ичимликларни адашмасдан бир зумда растага тахлаяпти.

Ёш болани бундай жойда ўралашиб юришини ўша она қандай ҳазм қиляпти? Бунинг оқибати ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмикан? Йигитча унча-мунча катталар номини эшитмаган «зорманда»ни бир зумда топиб беришига қараганда, у кўп вақтини илм олишга эмас, шу жойда онасига ёрдамлашишга сарфлаётгани аниққа ўхшайди. Боланинг айни ўқиб-ўрганадиган, ўртоқлари билан ўйнаб-куладиган пайтда бундай дўконда «хизмат» кўрсатиши аслида мудҳиш фожиа-ку!

Шуларни хаёлдан ўтказиб, аёлга эътирозларимни билдирдим. У эса турмуш ўртоғи гарчи тўрт мучаси соғ бўлишига қарамай, ҳеч қаерда ишламаслигини айтди. Шунинг учун шу жойда ишлаб фарзандларини «ҳалол» боқаётган эмиш. Боласининг унга қарашиб, ёрдамлашиб туришида ҳеч қандай салбий ҳолат кўрмаяпти. Аксинча, ҳозирдан пул топишга ўрганса, келажакда отасига ўхшаб боқиманда бўлмас экан.

Қизиқ, соппа-соғ бўла туриб, аёлини, фарзандини шундай жойга раво кўрган эркакни оила боши, ота, деб бўлармикан? У оталикка муносибми? Ёки бўлмаса, фарзандини боқиш учун спиртли ичимликлар сотиш билан шуғулланадиган аёлни оқлаб бўладими? Эти қотмаган мурғак бола оиладаги бундай носоғлом муҳитдан ўзига ўрнак бўладиган жиҳат топа оладими? Бундай фарзанднинг тақдири не кечади?

Бу хусусда ўзингиз бир мулоҳаза юритиб кўринг. Назаримда, бундай ота-оналар ўз илдизига болта ураётганини вақтида англаб етмаса, кейин кеч бўлади.

Манба: od-press.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 312
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 209
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 473
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 315
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 350
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 426
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар