«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:02
ЎЗO‘Z

Судьялар олий кенгаши раиси ишдан кетди

13 апр, 17:31 5 863 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Судьялар олий кенгаши раиси ишдан кетди Хабарларга қараганда, Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси Маъруф Аъзамович Усмонов вазифасидан озод этилди. Манбаларимизга кўра бугун у Қўқон шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

Маъруф Усмонов асли қўқонлик. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Узоқ йиллар прокуратура органларида фаолият юритиб, терговчи, туман прокурори, Бош прокуратурада масъул ходим, Тошкент ва Фарғона вилояти прокуратураларида раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. Шунингдек, бир муддат Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида қўмита раиси, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари ҳам бўлди.

Дарвоқе, бу Маъруф Усмоновнинг Қўқон шаҳри ҳокими лавозимига иккинчи марта тайинланишидир. У 2004-2006 йилларда ҳам шу вазифада ишлаган эди.

Маъруф Усмоновнинг Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси вазифасидан озод этилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойидаги тарихий мурожаатномасида унинг фаолиятини кескин танқид қилиши ортидан рўй бермоқда. Ўшанда мамлакат раҳбари Олий суд раҳбарияти қатори уни ҳам тўрт ой нари-берисида ишдан олишини таъкидлаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 191
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 107
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар