«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 17:34
ЎЗO‘Z

Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади

12 апр, 18:31 6 594 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади, бироқ унинг қачон чиқарилиши аниқ санаси номаълум. Бу ҳақда «Spot»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Январь ойи бошида Марказий Банк 2018 йилги вазифалар қаторида майда купюраларни босқичма-босқич тангаларга алмаштириш ва йирикроқ номиналдаги банкноталар чиқаришни санаб ўтган эди.

Март ойи ўрталарида Сенат 50, 100, 500 сўм номиналдаги янги намунадаги тангалар, шунингдек, 200 сўмлик янги тангани чиқариш таклифини маъқуллади. Бироқ банкнота ҳақида сўз юритилмаган.

Шу муносабат билан Spot нашри Марказий банкка мурожаат қилди ва Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан жавоб олди.

Жавобда 2018 йил давомида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилаётганлиги маълум қилинган.

Унда, шунингдек, ўрнатилган тартибга кўра, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши, янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.

Шунингдек, регулятор жавобида Марказий банк айни дақиқада янги купюралар чиқарилиши аниқ санасини маълум қила олмаслиги таъкидланади. Муддатлар аниқланганда, мазкур маълумот Марказий банк расмий сайтига жойлаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 0
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 69
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 21
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • Бўлимлар