«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:52
ЎЗO‘Z

Олий суд: Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 нафар шахс оқланди

11 апр, 13:57 5 741 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд: Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 нафар шахс оқланди Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 13 июнь куни суд корпуси билан бўлган учрашувда халқнинг суд тизимига бўлган ишончига фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқалигина эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаганди.

Давлат раҳбари илгари сурган бу ғояни амалда рўёбга чиқариш мақсадида 2017 йилда мутлақ янги суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорларини қабул қилишни таъминлашга йўналтирилган туб ислоҳотлар амалга оширилди.

Айни шу шиддатли ўзгаришлар самараси ўлароқ жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 нафар шахс оқланди. Ваҳоланки, 2012-2016 йилларда бор-йўғи 7 нафар шахс оқланган эди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2018 йил биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан шахсларни айбсиз деб топиш ва реабилитация қилиш билан боғлиқ суд қарорлари ўрганиб чиқилганда судлар бу масалага янада масъулият билан ёндашаётгани маълум бўлди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 68 та жиноят иши бўйича 114 нафар шахсга нисбатан оқлаш ва реабилитация қилиш тўғрисида қарорлар чиқарилган.

Хусусан, биринчи инстанция судлари томонидан 55 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83 моддаси (реабилитация учун асослар) асносида 9 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлар тугатилган, юқори турувчи инстанция судлари томонидан 50 нафар шахс оқланган ва уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари тугатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан 2 нафар шахс ва жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан эса 9 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

Таҳлил натижаларига кўра, биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан Қашқадарё вилоятида - 29, Тошкент шаҳрида - 16, Тошкент вилоятида - 13, Сурхондарё вилоятида -7, Андижон вилоятида – 7, Хоразм вилоятида – 6, Қорақалпоғистон Республикасида - 5, Самарқанд вилоятида - 5, Фарғона вилоятида - 4, Жиззах вилоятида - 4, Сирдарё вилоятида - 4, Навоий вилоятида – 4 ва Бухоро вилоятида 1 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

Олий суд томонидан ушбу суд қарорлари ўрганиб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича эълон қилинган айбловлар далиллар билан тасдиқланмагани, тахминлар ёки миш-мишлардан иборат маълумотлар ҳамда номақбул далилларга асослангани боис судлар томонидан барча қарорлар асосли равишда чиқарилган деб топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 0
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар