«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:08
ЎЗO‘Z

«Ливерпуль» иккинчи ўйинда ҳам «Манчестер Сити»ни мағлуб этди

11 апр, 08:11 4 072 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ливерпуль» иккинчи ўйинда ҳам «Манчестер Сити»ни мағлуб этди Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Виргил ван Дейк тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, шундан сўнг уни эгаллаб олган Фернандиньо жамоасининг ҳужумини бошлади. Ўнг қанотдан тезлик олган Рахим Стерлинг тўпни жарима майдонига узатди ва Габриэл Жесус эса аниқ зарбаси билан мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг «Манчестер Сити» кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади, бироқ мерсисайдликларинг чуқур ҳимоясини ёриб ўтиш «шаҳарликлар»га насиб этмади. Танаффусгача бир қатор баҳсли вазиятлар ва кескин ҳолатлар юзага келди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлаган мезбонлар 56-дақиқада қарши ҳужумни ўтказиб юбордилар: Садио Мане рақиб жарима майдонига ёриб кирди бироқ унга Эдерсон халал бериб қолди, дарвозабондан қайтган тўп Муҳаммад Салоҳга келиб тушди. Мисрлик ҳужумчи эса совуққонлик билан тўпни ҳимоячи устидан ошириб гол урди ва амалда ўйин интригасини сўндириб қўйди.

77-дақиқада Николас Отамендининг хатосидан фойдаланган Роберто Фирмино мерсисайдликларнинг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари иккинчи ўйинда ҳам «Манчестер Сити»ни таслим этишди ва ярим финалга йўл олишди.

ЕЧЛ, Чорак финал

Манчестер Сити Англия – Ливерпуль Англия 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар:
1:0 – 2 Габриэл Жезус, 1:1 – 56 Салах, 1:2 – 77 Фирмино.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Агуэро, 66), де Брюйне, Стерлинг, Бернарду Силва (Гюндоган, 74), Сане, Габриэл Жезус.

Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд (Клайн, 81), ван Дейк, Фирмино (Клаван, 81), Окслейд-Чемберлен, Салах (Ингз, 89), Вейналдум, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (14), Мане (14), Александер-Арнолд (29), Бернарду Силва (30), Фирмино (35), ван Дейк (65).

Илк ўйин: 0:3.

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар