«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Олимлар дунёдаги энг аччиқ қалампирни истеъмол қилиш оқибатини аниқлашди

10 апр, 18:20 7 390 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар дунёдаги энг аччиқ қалампирни истеъмол қилиш оқибатини аниқлашди Ёш эркакда у «Каролина ўроқчиси» туридаги чили қалампирини истеъмол қилганидан сўнг жуда кучли бош оғриғи пайдо бўлди. Ушбу маҳсулот Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида киритилган. Оғриқ бир неча кун давом этган ва шу даражада чидаб бўлмас ҳолатга келганки, эркак ҳаттоки шифохонага мурожаат қилди. Шифокорлар ушбу ҳолат ҳақида BMJ Case Reports журналида маълумот берганлигини Кун нашри маълум қилди.

У шифокорларга мурожаат қилган пайтида оғриқ бўйинни ҳам қамраб олган. Шифохонада мутахассислар қатор неврологик тестларни ўтказишди, бироқ ҳеч қандай бузилишларни аниқлашмаган. Бироқ компьютер томографияси миядаги бир нечта артериялар қисқарганини кўрсатди. Бу ташхис қўйишга имкон берди – қайтарилувчи церебрал вазокостриктор синдром. Уни церебрал вазоспазм билан кечувчи бош оғриғи деб ҳам аташади – у бир дақиқа ичида жуда кучли даражага етувчи бош оғриғи ва артерияларнинг қисқариши билан кечади.

Синдром тиббий препаратлар ёки наркотик моддаларга реакция сифатида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда эса артерияларнинг қисқаришига жуда аччиқ қалампир сабаб бўлган. Асоратлар аста-секин йўқолиб борди – беш ҳафта ўтиб компьютер томографияси артериялар аввалги ҳолатга келганини кўрсатди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 132
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 205
  • Нима учун баъзида вазн йўқотиш ҳақидаги мақтовлар ҳақоратомуз деб қабул қилинади? 20 апр, 23:08 58
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 104
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар