«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 23:22
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида режа асосида сув ўчирилади (рўйхат)

08 апр, 15:35 5 525 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида режа асосида сув ўчирилади (рўйхат) «Сувсоз» давлат унитар корхонаси баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш-профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри сув тармоғида совуқ сув ўчирилиши ва босим камайиши ҳақида хабар берганлигини Хабар нашри маълум қилмоқда.

Режалаштирилган сув ўчирилиши 9 апрелдан 16 майгача жадвал асосида олиб борилади.

9 апрель соат 09.00 дан 10 апрель соат 09.00 гача
1. Сув бўлмайди:
Сирғали тумани: Саъди кўчасидаги Пахта заводи, Кислород станцияси.
Чилонзор тумани: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Электромед коллежи ва унинг ётоқхонаси, Кислород заводи, Тиббиёт коллежи, 27-турар-жой уйи, Дўмбробод 4-тор кўчасидаги Дока хлеб, Кичик ҳалқа автомобил йўли бўйлаб жойлашган кўп қаватли уйлар, Чилонзор, Усмур, Дилхуш, Наққошлик, Новза, Қозиробод кўчалари.
2. Сув босими пасаяди:
Чиланзор тумани: Яккабоғ маҳалласи, Бекобод 1-, 2- тор кўчалари, Ҳосилот 1- 2-тор кўчалари, метро депоси.

10 апрель соат 09.00дан 11 апрель соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Яккасарой тумани: Боғибўстон кўчаси Чўпонота кўчасидан Муқимий кўчасигача, Жамбул кўчаси, Дилхирож кўчаси, Эҳтиром 1-, 2-, 3-, 4- тор кўчалари, Ҳамшира, Заки Валиди кўчалари.
2. Сув босими пасаяди:
Яккасарой тумани: Шота Руставели кўчаси Чўпонота кўчасидан Бобур кўчасигача, Комил Яшин кўчаси, Сирожиддинов кўчаси Чўпонота кўчасидан Муқимий кўчасигача.

11 апрель соат 09.00дан 12 апрель соат 21.00гача
1. Сув бўлмайди:
Мирзо Улуғбек тумани: Шаҳриобод, Темур Малик, Неъмат, Олимлар, Навниҳол, Музробод, Гулбодомбегим кўчалари, Навниҳол 3-тор кўча, Ялонғоч массиви, РК-1, Маданият ва санъат институти.

12 апрель соат 09.00дан 13 апрель соат 9.00гача
1. Сув бўлмайди:
Юнусобод тумани: Аҳмад Дониш кўчаси, Ўзбекбирлашув базаси.
Олмазор тумани: Мискин маҳалласи, Уста Ширин кўчаси.
2. Сув босими пасаяди:
Юнусобод тумани: Уста Ширин кўчаси.

16 апрель соат 09.00дан 17 апрель соат 9.00 гача
1. Сув бўлмайди:
Яшнобод тумани: Ўртамажид, Бинокор маҳаллалари, Мулойим, Саодат, Чарос кўчалари, Дока хлеб, 50 та хусусий уй, Фармацевтика заводи, ИИВ 5-батальони, 5 та 9-қаватли, 6 та кўп қаватли турар-жой бинолари.

17 апрель соат 09.00дан 18 апрель соат 21.00гача
1. Сув бўлмайди:
Учтепа тумани: Токзор маҳалласи, Иззат массиви, Фозилтепа маҳалласи, Қурилиш кўчаси, Газ заправка.
Чиланзор тумани: 30-квартал: 49 та уй, 31-квартал: 52 та уй, 26-квартал: 32 та уй.
2. Сув босими пасаяди:
Учтепа тумани: Токзор маҳалласи қисман

18 апрель соат 09.00дан 19 апрель соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Сирғали тумани: Ёшлик, Сўғдиёна, Ўзгариш кўчалари, Бобур, Қумариқ маҳаллалари.

23 апрель соат 09.00дан 24 апрель соат 9.00гача
1. Сув бўлмайди:
Сирғали тумани: Қипчоқ маҳалласи, «PaLLADa INNEST» (Имзо) корхонаси, Нилуфар кўчаси.
Яккасарой тумани: Туркистон, Конституция, Тепа, Юнус Ражабий, Ҳамид Сулайманов маҳаллалари.

24 апрель соат 09.00дан 25 апрель соат 9.00гача
1. Сув бўлмайди:
Мирзо Улуғбек тумани: Ҳумоюн, Аҳмад Югнакий массивлари, Нейрожарроҳлик шифохонаси, 1-сон сил диспансери, «Medi Max» клиникаси, 5-сон тез ёрдам.

25 апрель соат 09.00дан 26 апрель соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Шайхонтоҳур тумани: Сузук ота маҳалласи, «ЖАР» спорт комплекси.
Юнусобод тумани: Бободеҳқон, Анорзор, Кулолқўрғон маҳаллалари, 4, 11, 12-кварталлардаги 4-қаватли уйлар.
2. Сув босими пасаяди:
Шайхонтоҳур тумани: Самарқанд Дарбоза маҳалласи.

26 апрель соат 09.00дан 27 апрель соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Чиланзор тумани: Кичик Хирмонтепа, Шуҳрат маҳалласи 1-56-уйлар, Катта Хирмонтепа 1а, 2а, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 7а, 8, 9, 10, 11, 118-уйлар
Учтепа тумани: 26-квартал

30 апрель соат 09.00дан 1 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Юнусобод тумани: Оқтепа, Бободеҳқон маҳаллалари.

1 май соат 09.00дан 2 май соат 21.00гача
1. Сув бўлмайди:
Учтепа тумани: Токзор маҳалласи, Изза массиви Фозилтепа маҳалласи, Қурилиш кўчаси, Газ заправка.
Чиланзор тумани: 30-квартал 49 та уй, 31-квартал 52 та уй, 26-квартал 32 та уй.
2. Сув босими пасаяди:
Учтепа тумани: Токзор маҳалласи.

2 май соат 09.00дан 3 май соат 21.00гача
1. Сув бўлмайди:
Сирғали тумани: Чоштепа, Жўнариқ маҳаллалари, Резина-техника заводи.

3 май соат 09.00дан 4 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Миробод тумани: Чавандоз, Савр, Тошлов, Фидойилар, Янги Замон, Қўшжувоз кўчалари, Чамбил берк кўчаси, Саракул 3-, 4-берк кўчалари, Фитрат 2-тор кўчаси, Саракул 1-тор кўчаси, Наврўз, Саракул маҳаллалари, Темирйўлчилар шифохонаси, «Акфа фирма» заводи, «Локомотив» меҳмонхонаси, Дизайн ва енгил саноат коллежлари.
2. Сув босими пасаяди:
Миробод тумани: Саракул, Темирйўлчилар кўчалари, Чавандоз тор кўчаси, Чамбил кўчаси берк кўчалари билан бирга, Темир йўл коллежи.

7 май соат 09.00дан 8 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди
Учтепа тумани: Қуйи Дархон, Бешқайрағоч, Жарбулоқ, Зулфизор, Хуршид, Ўткир, Оқ Масжид маҳаллалари, 9-сонли туғуруқхона, “Она ва бола» шифохонаси.
Яшнобод тумани: Истиқлол, Семурғ маҳаллалари.
Мирзо Улуғбек тумани: Паркент массиви, Олмачи 5-тор кўчаси, Олмачи 42, 42а-уйлар, шифокорлар ётоқхонаси, Болалар руҳий шифохонаси.
2. Сув босими пасаяди:
Учтепа тумани: Абдулла Қодирий маҳалласи.

10 май соат 09.00дан 11 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Миробод тумани: Фитрат кўчаси 33, 33а, 81, 81а, 83, 94 уйлар ва хусусий сектор, Олтинкўл 2-тор кўча 81б, 81 В, 81 г, 81д уйлар, Саракул кўчаси 50/1, 50/2, 50/3, 50/4-уйлар, Чиноз кўчаси, 5-сонли туғуруқхона.

14 май соат 09.00дан 15 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Мирзо Улуғбек тумани: Қори Ниёзов, Дархон, Махатма Ганди, Мустақиллик кўчалари, Асака 1-, 2-тор кўчалари, Махатма Ганди 1-, 2-, 3-берк кўчалари, Мирзакалон Исмоилий, Тамарахонум, Ирригатор, Лев Толстой, Паркент-2 массивлари, туман ҳокимияти, «Динамо» СК, Миллий Гвардия.
Яшнобод тумани: Янгибозор, Қамаши (Авиахим), Темир йўл, Султонали Машҳадий кўчалари, Темир йўл қон қуйиш станцияси.

15 май соат 09.00дан 16 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Сирғали тумани: Спутник массивлари, 1-дан 17-гача, Олчазор маҳалласи, Райҳон, Дарёбўйи кўчалари, Жанубий промзона.
Яккасарой тумани: Ракат, Белариқ, Шохжаҳон, Ракатбоши, Тепа маҳаллалари.

16 май соат 09.00дан 17 май соат 09.00гача
1. Сув бўлмайди:
Юнусобод тумани: Бодомзор йўли кўчаси қисман, Осиё кўчаси, ТИМИ ётоқхонаси, Мирзо Улуғбек, Турон маҳаллалари, Дока хлеб, “Амбасадор” меҳмонхонаси, Дипломатлар уйи, Олой бозори.
Сув босими пасаяди:
Юнусобод тумани: Халқобод кўчаси, Халқобод 2-тор кўча.

Сув ўчирилган жойларга водовозлар юборилиши маълум қилинган. Маълумотлар учун телефон рақамлари: 256−10−95, 252−55−78, 252−60−08.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 0
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 1
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 1
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 0
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Бўлимлар