«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:30
ЎЗO‘Z

ДХХ ходимлари ушлаб турилиши ёки қамоққа олиниши мумкин эмас

06 апр, 13:23 20 768 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ ходимлари ушлаб турилиши ёки қамоққа олиниши мумкин эмас Президент Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни 15 мартда парламент Қонунчилик палатаси қабул қилиб, 29 мартда Сенат тасдиғидан ўтган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат 6 апрель куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилиниб, шу куннинг ўзида кучга кирди.

Қонуннинг 37-моддаси «Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари» деб номланади. Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ вақтида дахлсизликка эга бўлади.

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати раисининг, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг жавобгарлиги» деб номланган 43-моддада ёзилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бюджетдан ташқари махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади ва ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси хизмат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар