«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ишсизликни қисқартириш учун кредит ва субсидиялар жорий этилади

04 апр, 09:27 5 031 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ишсизликни қисқартириш учун кредит ва субсидиялар жорий этилади Президентнинг «Аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишлар самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланди, деб ёзади Norma.

Ҳужжатда ишсизликка барҳам бериш учун қатор механизмларни жорий этиш, хусусан ушбу мақсадларга қўшимча маблағларни йўналтириш таклиф қилинган.

Биринчидан, ЯИT суммасини 0,1 фоиздан 1 фоизгача (яъни 10 баравар) тақсимлаш натижасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига келиб тушаётган маблағлар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда.

Иккинчидан, янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантирувчи минтақавий жамғармалар ташкил этилади. Даромадлар қисмида улар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади.

Улар қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва Минтақавий жамғармалар маблағлари Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкига кредит ресурслари сифатида берилади. Улар, ўз навбатида, аҳолининг бандлигига кўмаклашиш бўйича мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар бериш мақсадида ушбу маблағлардан фойдаланади.

Микрокредитлар кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, оилавий корхоналар, ЯТТ, ҳунармандлар ва уларнинг шогирдлари, шахсий томорқа хўжаликларида банд бўлган жисмоний шахслар ва ўз ишини очган аҳолининг бошқа тоифаларига ЭКИҲнинг 500 бараваригача бўлган миқдорда берилади.

Кредит муддати – 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан, МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизлик фоиз ставкаси бўйича, шу жумладан ажратилаётган кредит ставкасидан 50% миқдоридаги тижорат банки маржасини ҳисобга олган ҳолда берилади.

Қуйидаги йўналишлар бўйича мини-лойиҳалар амалга оширилади:

Учинчидан, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Микрокредитбанк» АТБ томонидан аёллар тадбиркорлиги, касаначилиги ва ҳунармандчилиги микромолиялаштирилишига киришиш режалаштирилмоқда (1.05.2018 йилдан). Субсидиялар Тадбиркорлик фаолияти ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига тақдим этиладиган микрокредитлар бўйича 0,4 гача фоиз ставкасини ташкил этади.

Ишсизликни суғурталаш
Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсизликни суғурталаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда, у субсидиялашнинг иккита шаклини назарда тутади.

1) ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган субсидияларни тақдим этиш:

2) АБКМ томонидан йўлланган аҳолининг ижтимоий ночор тоифасидан бўлган ходимларни касбга ўқитиш ва малакасини ошириш учун иш берувчиларга ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган субсидиялар тақдим этиш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар