«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2020, 15:20
ЎЗO‘Z

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади”

03 апр, 07:30 2 230 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади” “Насаф” – “Персеполис” учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович иштирок этди.

- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. “Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.

Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман

Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.

Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.

“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бош оғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатиингизда чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.
"Насаф" матбуот хизмати.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бранко Иванкович кечаги саволни эслади ва ҳакамликдан очиқчасига норози бўлди 06 мая, 22:30
  • Сергей Лушчан: “Насаф” бугун биздан ҳар томонлама устун бўлди” 23 окт, 23:24
  • Бранко Иванкович: "Гуруҳимизда 12 очко жамғарган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқа олмаслиги мумкин" 01 апр, 21:01
  • Рўзиқул Бердиев: "Рақибимиз ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди" 15 мар, 07:31
  • Бранко Иванкович: "Менга Ўзбекистондан таклиф тушганди, лекин рад қилдим" 10 мар, 21:22
  • Бранко Иванкович: Биз эртага Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири билан ўйнаймиз 12 фев, 23:40
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Карантинга тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин» – мутахассис 09 июл, 15:00 0
  • Хитойда кремация қилиниб, кўмилган эркак уйига тирик ҳолда қайтиб келди 09 июл, 14:38 1
  • Коронавирус Ўзбекистонга олдинроқ кириб келган бўлиши мумкин 09 июл, 14:15 0
  • Элдор Шомуродов тўп тепадиган «Ростов» Япония терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди 09 июл, 13:53 29
  • Президент йиғилишида 6 та раҳбар ишдан олинди. Қатор амалдорларга «ҳайфсан» берилди 09 июл, 13:32 87
  • Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш вақтлари бўйича маълумот берилди 09 июл, 13:07 325
  • Нурмат Отабеков: Карантин чораларини юмшатишни кўпчилик нотўғри тушунди 09 июл, 12:44 141
  • Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди 09 июл, 12:23 281
  • Мутахассислардан сутни косметик восита сифатида ишлатиш бўйича тавсиялар 09 июл, 11:58 212
  • Бухорода ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида А-380 трассасига ЙТҲга учраган машина макети ўрнатилди 09 июл, 11:35 147
  • Бухорода ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида А-380 трассасига ЙТҲга учраган машина макети ўрнатилди 09 июл, 11:35 150
  • Черногория: Ўзбекистон фуқароларини давлатга киришига рухсат этилди 09 июл, 11:13 332
  • Бўлимлар