«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:49
ЎЗO‘Z

Қайнонасини ўлдирган келиннинг кирдикорини Apple Watch фош этди

02 апр, 20:20 5 690 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайнонасини ўлдирган келиннинг кирдикорини Apple Watch фош этди Австралияда содир этилган жиноятни аниқлашда ҳуқуқ-тартибот идораларига Apple Watch кўрсаткичлари ёрдам берди, деб ёзади Даракчи нашри.

Нашрнинг ёзишича, Мирна Нильссон исмли аёл ўз уйида ўлдириб кетилган эди. Унинг келини Кэролайн Нильссон полицияга берган кўрсатмасига кўра, аёлга «йўлда содир бўлган тўполондан сўнг кўчадан бостириб кирган одамлар гуруҳи ҳужум қилган».

Хабарга кўра, Мирнанинг қўлига бу пайтда Apple Watch тақилган бўлган, смарт-соатнинг маълумотлари эса кейинчалик жиноят ишини ўрганишда асосий далил бўлиб хизмат қилган. Прокурорнинг судга айтишича, келиннинг кўрсатмаси «аниқ тўқима, ҳужум воқеаси эса уйдирма» бўлиб чиқяпти. Суд эксперти смарт-соатнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиққанидан сўнг маълум қилишича, келин айтган воқеа – тўполончилар ҳужум қилган вақт марҳуманинг ўлдирилиш вақтига мос келмаяпти.

Шунингдек, Кэролайннинг айтишича, қайнонаси ўша босқинчилар билан 20 дақиқача жанжаллашган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг Apple Watch кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқлашларича эса, Мирна Нильссоннинг ўлдирилиши бир лаҳзадаёқ юз берган – унгача аёлнинг томир уриши, руҳий ҳолати ва соғлиги меъёрида бўлган.

Энди эса Apple Watch ёрдамида аниқланган маълумотлар асосида Кэролайн Нильссон ўз қайнонасини ўлдирганликда айбланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 552
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 607
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 177
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 219
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 300
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар