«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:46
ЎЗO‘Z

Бранко Иванкович: "Гуруҳимизда 12 очко жамғарган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқа олмаслиги мумкин"

01 апр, 21:01 3 530 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бранко Иванкович: "Гуруҳимизда 12 очко жамғарган жамоа ҳам кейинги босқичга чиқа олмаслиги мумкин" Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасида, эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ва жамоанинг 15-рақамадги ҳимоячиси Муҳаммад Ансорилар иштирок этишди.

Бранко Иванкович:- Ассалому алайкум ҳурматли журналистлар. Аввалом бор “Насаф” клуби расмийларига бизни жуда яхши кутиб олишгани учун миннатдорчилигимни билдираман.

Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Эртага жуда қизиқарли учрашув бўлиши кутилмоқда. “Насаф” ҳозирги пайтда яхшигина жисмоний барқарор жамоа. Ўзаро бўлиб ўтган биринчи учрашувимиздаги мағлубиятга учраганига асосий сабаб, у пайтда мамлакатингизда миллий чемпионат бошланмаган эди. Энди рақибимиз ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга. Шунинг учун эртага рақибимиз умуман кучли ўйин кўрсатишини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Шунингдек рақибимиз эртага гуруҳ босқичидаги имкониятини яхшилаб олиш учун ҳам ҳаракат қилади.

Гуруҳимиздаги вазият шундайки, ҳатто 12 очко жамғарган жамоа ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги мумкин. Авваллари 9 очко билан бемалол гуруҳ босқичидан чиқса бўлар эди.

Биз рақибимизни энди аввалгидан яхшироқ биламиз. Жамоа устози Рўзиқул Бердиев жуда ажойиб жамоа туза олган. Жамоа тез ва қисқа тўп оширишлар билан ўйнайди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф”нинг мухлислари стадионда жуда ажойиб муҳит ярата олишади. Мураббий сифатида бу ҳолат мен учун жуда ёқимли.

Биз бу ўйинга битта йўқотиш билан келдик, дисквалификация туфайли ҳимоячимиз Шожа Халилзода бизга ёрдам бера олмайди.

Қаршига келишдан аввал икки учрашувда мағлубиятга учрадик. Аммо биз бу ўйинларда мағлубиятга хос ўйин кўрсатмадик, бизда омад ҳам етишмади. Охирги ўйиндаги мағлубиятимизга сабаб, терма жамоада иштирок этган ўйинчиларимиз сафимизга кечроқ қўшилгани бўлди. Уларнинг хизматидан биз фойдалана олмадик.

“Насаф” таркибидаги биронта ўйинчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Жамоада кучли футболчилар йиғилишган. Шунингдек жамоанинг бир қанча футболчилари мамлакатнинг турли терма жамоаларида ўйнашади. “Насаф” Ўзбекистонда энг замонавий ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади.

Жамоа Қатарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, жамоанинг кўрсатган ўйини бу ҳисобга мос эмас эди.

Мени Ўзбекистонга бош мураббийликка таклиф тўғрисида? Одатда яхши фаолият юритаётган мураббийга ҳар қандай расмий ва норасмий таклифлар бўлиб туради. Аммо менга Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ.

Муҳаммад Ансори: - Аввалом бор ассалому алайкум. Эртага чиройли ва қизиқарли учрашув бўлади. Эртага бўладиган ўйин олдидан рақибимизни жуда яхши ургандик, биз гуруҳимиздаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Эртага бўладиган учрашувда барчага омад тилайман.

Миллий чемпионатимиздаги кетма-кет мағлубиятлар бизга ҳеч қандай руҳий таъсир қилган эмас. Биз ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

Манба: www.fcnasaf.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 56
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 73
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 150
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 567
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар