«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:42
ЎЗO‘Z

Тошкентлик имом хатиб бир кунда 200 кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди

30 мар, 23:42 6 051 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентлик имом хатиб бир кунда 200 кишининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди 21-март куни "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида 200 нафар жисмонан эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган ватандошларимиз Ислом динини қабул қилишди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Исломобод" жомеъ масжиди имом хатиби Жуманов Абдулҳамид домла бошчилигида эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган 200 нафар ватандошларимиз учун "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида бир пайтлар миссионерлик ҳаракати оқибатида адашиб бошқа динларни қабул қилган бу ватандошларимизга Ислом динининг ҳақ дин эканлиги ва унда ҳамма баробарлиги тушунтирилди. Уларнинг барчаларига имон калималари ёзилган махсус маълумотномалар тарқатилди. Натижада бу 200 нафар ватандошларимизнинг кўзлари ёшга тўлган ҳолда муқаддас Ислом динини қабул қилдилар. Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан байрам муносабати билан таомлар берилиб, эсдалик учун ҳадялар улашилди.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу имом-хатиб томонидан бироз аввалроқ эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган ватандошларимиз учун жума намозида судротаржимон орқали маъруза тинглаш имконияти яратилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар