«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:37
ЎЗO‘Z

Месси Неймарга маслаҳат берди

25 мар, 18:25 3 847 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Месси Неймарга маслаҳат берди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, айни вақтда «ПСЖ» аъзоси бўлган Неймарга «Манчестер Сити» сафига ўтишни маслаҳат қилган. Don Balon манбаси маълумотига кўра, у бразилиялик футболчига «Реал»нинг таклифини қабул қилмаслик кераклигини айтган.

Қайд этилишича, Месси каталонияликлар жамоасининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да олиб бораётган ишлардан катта таассурот ҳосил қилган. Унинг фикрича, Неймарга ушбу жамоа ўйини мос келади.

Ўтган ҳафтада ОАВда Неймар парижликлар клуби раҳбариятига ультиматум қўйгани, агар жамоадаги ҳафталик маоши миқдори 1,1 миллион еврога оширилмаса, клубдан кетишини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек, у ўзини бахтсиз ҳис қилаётгани сабабли «Барселона»га қайтиш истагида экани айтилганди.

«Реал» эса уни қўлга киритиш учун анча вақтдан буён ҳаракат қилиб келмоқда.

Ҳозирда 26 ёшли ушбу футболчи февраль ойида Франция чемпионатида олган жароҳатини даволаш билан банд. У товонидан олган жароҳатини май ойи охиригача тузатиб, сафга қайтиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Неймар «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 30 ўйинда майдонга тушиб, 29 гол урган ва 3 голга узатма берган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 114
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 143
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 71
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар