«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Бир гуруҳ талончилар ашёвий далиллар билан ушланди

23 мар, 14:28 4 330 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир гуруҳ талончилар ашёвий далиллар билан ушланди 2018 йил 16 март куни соат тахминан 03:00да номаълум шахслар Учтепа туман ҳудудида жойлашган “Ideal” номли супермаркет ертўласида жойлашган компьютер ўйинхонасида қоровул бўлиб ишловчи Ж. исмли шахсга ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 7 дона “Play Station” ўйин аппаратлари, 3 дона джойстиклари, тюнер ва “Sаmsung” русумли планшетларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда 5 нафар гумон қилинган шахс аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, 2018 йил 17 март куни соат тахминан 02:30да номаълум шахслар Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Алишер-Агро-Мадад” фермер хўжалиги биносига девордан ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, қоровул бўлиб ишловчи И. исмли шахсга ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, у ердан “Roison” русумли телевизор, “DVD” плеери ва “Нокия” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ички ишлар органи ходимлари томонидан олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган А. ва Б. исмли шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди, яъни ўзганинг мулкини ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиш жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар