«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

21 мар, 14:30 4 507 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев мамлакатга иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги инвестицион имкониятлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрган «Silverleafe Capital Parthers» компаниясининг делегацияси билан учрашди. Делегацияга компания президенти Ден Петтерсон бошчилик қилмоқда.

Музокаранинг асосий мавзуси блокчейн технологиясини ривожлантириш масаласи бўлди. Ушбу технологиялар ахборот-коммуникация технологиялари тараққиётидаги янги ва истиқболи порлоқ йўналиш бўлиб, тарафлар мазкур технологиялар ривожланишининг охирги тенденциялари юзасидан фикрлашишди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол қўллаб келмоқда. 2018 йил 1 июндан бошлаб Блокчейн ва бўлинган реестр технологиялари бўйича компетенция маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий вазифалари кадрлар, яъни ишлаб чиқувчи мутахассислар, лойиҳа менежерлари, давлат хизмати амалдорлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, меҳмонлар яқинда ташкил этилган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш инновацион маркази фаолияти билан ҳам таништирилди.

Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган «Silverleafe Capital Parthers» компанияси 2004 йили Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Паттерсон «Merrill Lynch» хусусий мижозлар гуруҳида ўн йилдан кўпроқ ишлаганидан сўнг «Silverleafe Capital Parthers» компаниясига асос солган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 77
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 46
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар