«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:39
ЎЗO‘Z

Самарқандда яна 25 та меҳмонхона қурилади

19 мар, 09:23 4 665 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда яна 25 та меҳмонхона қурилади Президент 17 март куни Самарқандда ўтказилган йиғилиш вақтида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимовга Самарқандда туризмни ривожлантириш бўйича зарур ишларни амалга ошириш, вилоятга келадиган туристлар сонини 2018 йилда 350 минг нафарга етказиш (2017 йилгига нисбатан икки баравар кўп), 2019 йилда эса 500 минг нафарга етказиш учун комплекс чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Туристлар оқими кескин ошиши туфайли 2018-2019 йилларда Ботир Зокиров (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси), Азиз Абдуҳакимов ва вилоят ҳокими ҳамкорликда Самарқандда қўшимча 25та 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиши устида иш олиб бориши кераклиги белгиланди. Шунингдек, «Афросиёб Палас» меҳмонхонаси капитал таъмирдан чиқарилади, «Интурист» меҳмонхонаси ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади.

«Миллий банк», Иқтисодиёт вазирининг инвестиция масалалари бўйича биринчи ўринбосари Суннатулла Бекенов ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Ботир Зокировга «Самарқанд сити» туризм зонаси қурилишини жадаллаштириб, 2019 йил охирига қадар ишга тушириш топшириқ қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга икки ҳафта муддат ичида Самарқанд халқаро аэропортини йўловчи қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади.

«Самарқанд Сити» қурилишини ҳам назоратга олинг. Кечаги пуллар бекорга берилгани йўқ, ҳамма қарорга қўл қўйдим. «Самарқанд сити»ни қилишимиз шарт. Келадиган одамлар тарихимизга қизиққани яхши, лекин уларга яхши шароит ҳам қилиб беришимиз керак, одамлар рози бўлиши керак. Самарқанд ҳам замонавий шаҳар бўлиши керак. Биронта замонавий чойхонамиз йўқ. Йўқ, Самарқандда. Фақат мақтанамиз Самарқанд билан. Йигирмата чойхона очиш керак. Агар туристлар сонини 3 миллионга кўтармоқчи бўлсак. Кўтармасак бюджетга пул тушмайди. Агар бу пуллар бўлса, халқимиз фаровон яшайди», дея Раматовга мурожаат қилади президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар