«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 08:35
ЎЗO‘Z

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

23 ноя, 22:28 7 377 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевга, шунингдек, унинг укаси Жонибек Бакиевга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Қирғизистон бош прокуратурасига таяниб.

Собиқ президент, унинг укаси ва юқори мансабли собиқ амалдорлар гуруҳи 2008 йилда Бишкек ташқарисидаги ер майдонларини бир категориядан бошқасига ноқонуний равишда ўтказганликда айбланмоқда.

Шу туфайли собиқ президент ва унинг укасига «Коррупцияда шериклик қилиш», қолганларга «Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» айбловлари қўйилди. Жиноят иши Бишкек шаҳар Октябрь тумани судига кўриб чиқиш учун йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев 2010 йил 7 апрелдаги оммавий қирғинни уюштиришга алоқадор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда умрбод қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилинган эди.

Аввалроқ Қурманбек Бакиев Буюк Британия фуқароси Шон Дейлига суиқасд ташкил қилишда айбланиб 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бакиев 2005–2010 йилларда президентлик қилган. 2010 йил апрель воқеаларида қўзғолончилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 300 киши яраланган. Тўнтаришдан кейин президент Александр Лукашенко таклифи билан Белоруссияга кетган. Қирғизистон ҳукумати тепасига келган рақиблари Бакиевни топширишни талаб этишган, аммо Белоруссия уни Қирғизистонга топширишдан бош тортган.


Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 197
  • Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади» 17 апр, 20:38 174
  • Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади 17 апр, 19:28 209
  • Зеленский Конгрессдаги баҳсларни шармандалик ва сиёсий ўйин деб атади 17 апр, 19:25 435
  • Павел Дуров америкалик журналист Такер Карлсон билан нималар ҳақида гаплашди? 17 апр, 17:27 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 197
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 294
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 163
  • Бўлимлар