«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:17
ЎЗO‘Z

«Бухоро» «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда енгди ва 1-ўринга кўтарилиб олди (видео)

16 мар, 23:39 4 202 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бухоро» «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда енгди ва 1-ўринга кўтарилиб олди (видео) Бироз аввал «Металлург» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини мағлуб этгани ҳақида хабар берилган эди. 3-турнинг иккинчи учрашуви Бухорода ўтказилди. Унда мезбон «Бухоро» жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ва камида бир кунга турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур беллашуви
16 март, жума

«Бухоро» – «Сўғдиёна» 3:0
Голлар:
Акмал Холмуродов, 3 автогол (1:0). Баҳодир Насимов, 53 (2:0). Эргаш Исмоилов, 90 (3:0).


Скриншот: «Championat.asia»

"Бухоро" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Бухоро" бош устози Улуғбек Бақоев ва футболчи Эргаш Исмоилов ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

- Аввало барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда қизиқ ўтди. Ўйлайманки биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Бухоро" мухлисларига ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Барчалари жамоани ажойиб тарзда қўллаб қувватлаб туришди. Ўйинчиларимиз ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин борасида "Сўғдиёна" жамоаси ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилаймиз - дейди Улуғбек Бақоев.

Эргаш Исмоилов - Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам учрашув жуда қизиқарли ва шиддатли ўтди. Бу очколар бизга жуда керак эди. Биз ҳаракат қилдиқ ҳамда майдонда ўзимизни кўрсата олдик ва шуни эвазига ғалаба қозондик деб бемалол айта оламан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 130
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 62
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 167
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 338
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар