«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 13:57
ЎЗO‘Z

Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди"

16 мар, 07:05 4 098 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имомали Раҳмон: "Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди" Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Остонадаги маслаҳатлашув учрашувида Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик захиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири деб аталди.

“Мен бир неча бор баланд минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деб айтган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувда.

Раҳмон, шунингдек, учрашувда минтақа фуқаролари, ўзаро савдо, ишчи кучи ва инвестицияларнинг минтақа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Учрашув иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг барча ўзаро манфаатли йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Учрашувда Марказий Осиё минтақа одамлари фаровонлиги учун қўлланиши керак бўлган бой табиий, транспорт-коммуникация ва инсон захираларига эгалиги таъкидлаб ўтилган.

Томонлар мавжуд захиралар ёрдамида террорчилик, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий жиноятчилик ва диний радикалликка қарши биргаликдаги курашни фаоллаштиришни қўллаб-қувватлашди.

Марказий Осиё дунёнинг энг сув тақчил ҳудудларидан бири ҳисобланади. Қирғизистон ва Тожикистонда Марказий Осиёдаги йирик дарёлар оқимининг боши жойлашгани сабабли бу давлатлар сувга бой давлатлар ҳисобланади. Пастроқда жойлашган Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон эса сув захираларининг асосий истеъмолчилари сифатида сувга катта эҳтиёж сезади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Имомали Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди (видео) 13 мая, 20:11
  • Имомали Раҳмон Рамазон ойида савдогарларга нархни кўтармасликни тавсия қилди 06 мая, 08:58
  • Эмомали Раҳмон: «Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди» 19 мар, 03:47
  • Жээнбеков Марказий Осиё етакчиларини террорчиликка қарши биргаликда курашишга чақирди 16 мар, 00:20
  • Марказий Осиё етакчилари Остонада. Нималар муҳокама қилинади? 15 мар, 10:51
  • АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини ўрнатишди 27 сен, 13:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида Maserati, Audi ва Malibu’да пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди 25 ноя, 13:31 0
  • Қуёш энергиясидан фойдаланиш учун рухсатнома шарт эмас, бунинг учун солиқ тўланмайди 25 ноя, 13:00 4
  • Озарбойжон Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра Келбажар туманига кирди 25 ноя, 12:30 2
  • Трамп Оқ уйда баёнот берди 25 ноя, 12:02 3
  • МИБ фаолиятидан: Тошкент вилоятида оилалар тикланмоқда 25 ноя, 11:38 118
  • Қашқадарёда 2та мактаб раҳбарлари фирибгарлик устида қўлга тушди 25 ноя, 11:04 261
  • Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинаси самарадорлиги 95 фоиздан ошгани маълум қилинди 25 ноя, 10:35 176
  • Украиналик шифокор COVID-19’дан ҳимояланишнинг ягона йўлини айтди 25 ноя, 10:02 419
  • Россиялик шифокор коронавируснинг энг ваҳимали симптомини айтди 25 ноя, 09:30 508
  • TikTokда мутлақ рекорд: ўсмир-қиз 100 млн обуначи йиғди (видео) 25 ноя, 08:59 700
  • Хитойда ўсувчи гул одамлардан яширинишни ўрганиб олди 25 ноя, 08:30 392
  • Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларидан тушган 1 трлн сўм оилавий тадбиркорлик учун кредит сифатида берилади 25 ноя, 08:00 239
  • Бўлимлар