«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:33
ЎЗO‘Z

Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва герби билан танишинг

14 мар, 22:58 13 092 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва герби билан танишинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 март куни «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналари ҳам тасдиқланган эди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Хизмат раиси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати байроғининг тавсифи


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати байроғи барқарорлик, матонат, содиқлик, фидоийлик ва мардликни ифода этувчи тўқ кўк рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.

Байроқ марказида геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг эмблемаси тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати байроғининг узунлиги — 250 см., эни — 125 см.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати эмблемаси – геральдик белги тавсифи


Геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати эмблемаси тўқ кўк рангли айлана тасмаси бўлган кумуш ранг доирадан иборат.

Айлана тасманинг юқори қисмида оқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида: «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида: «DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI» деб ёзилган. Ушбу ёзувлар ҳурлик маъносини англатувчи саккиз қиррали иккита юлдуз билан ажратилган.

Доира марказида давлат ва жамиятни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш рамзини англатувчи, пастки қисми чўзилган, юқори бурчаклари кесилган учбурчак кўринишига эга қалқон тасвирланган. Қалқон юзаси кумуш рангда. Қалқоннинг марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербидан қалқоннинг камбар ҳошияларига қадар қуёш нурларини ифодаловчи тўғри чизиқлар тортилган.

Қалқоннинг кесилган икки юқори ва пастки бурчакларида шахс, жамият ва давлат манфаатлари муҳофазасини англатувчи учта халқа тасвирланган.

Қалқон ортида симметрия ўқи бўйича тиғи пастга йўналтирилган қилич жойлашган. Қилич куч, шаън, адолат, жасорат ва ҳушёрликни англатади.

Қилич кумуш рангда. Қилич дастаги еттита халқадан иборат бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий тамойилларини англатади.

Қалқон ва қилич ортида симметрик равишда икки томонга ҳилпираётган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қалқон ва қилич ортида жойлашуви конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлигини англатади.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 230
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 148
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар