«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

Диққат!!! Туркияда ишлашни хоҳлаган фуқаролар учун танлов бошланди

13 мар, 17:06 17 170 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диққат!!! Туркияда ишлашни хоҳлаган фуқаролар учун танлов бошланди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркиянинг Tayga grup компанияси билан Туркияда ишлаш Ўзбекистон фуқароларини танлов асосида қабул қилиш бўйича шартнома имзолади, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати.

Tayga grup 2006 йилдан буён Анталияда фаолият кўрсатиб, Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денизли ва Газиантеп шаҳарларида туризм хизматларини кўрсатади, хорижликларга ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва талабалар амалиётларини ташкил этишда кўмаклашади.

Ўзбекистон фуқаролари учун Tayga grup хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи (официантлар, барменлар ва уларнинг ёрдамчилари), меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси (швейцар) ҳамда ошхона ишчилари (ошпаз ва унинг ёрдамчиси) вазифаларига бўш иш ўринларини эълон қилди.

Кунига саккиз соат, ҳафтасига беш иш куни учун 1604 турк лираси (430 доллар) ҳақ тўланади. Номзодлар 18−45 ёш бўлиши, энг камида ўрта-махсус маълумотли ва рус тилида эркин суҳбатлаша олиши (турк, инглиз тилларини билиш мақсадга мувофиқ) лозим. Транспорт харажатлари, яшаш, овқатланиш ва ўқитиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Қизиқиш билдирган фуқаролар 14−17 март кунлари ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига танловда қатнашиш учун келишлари лозим.

Турк компанияси ваколатли вакили Меҳмет Явуз Калканнинг маълум қилишича, Туркия меҳмонхона бизнеси соҳасида рус тилини ва имкон даражасида инглиз тилини билган кадрларга эҳтиёж сезмоқда. Меҳмонхона бизнеси соҳасида ишлар мавсумий характерга эга бўлса ҳам, меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимовнинг таъкидлашича, агентлик меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда. Аввал фуқароларни ташкилий танлаб олиш Корея Республикаси, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Ҳозирда БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда. Агентлик Германия, Қозоғистон ва Уммон билан ҳам ҳамкорликни ўрнатиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар