«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:25
ЎЗO‘Z

Қалбаки сўм ва долларлар ясаган шахс қўлга олинди

13 мар, 13:18 7 310 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қалбаки сўм ва долларлар ясаган шахс қўлга олинди 2018 йил 12 февраль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудида якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишловчи А. исмли шахсни ишончига кириб, уни алдаб, 26 дона қалбаки 10000 сўмлик купюра пулларини бериб, 2 қоп ун маҳсулотларини сотиб олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро О. қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О. ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В. исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар