«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 21:18
ЎЗO‘Z

"Толибон" Тошкент анжуманида қатнашадими? Ташқи ишлар вазирлиги жавоби

13 мар, 14:10 5 212 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Толибон" Тошкент анжуманида қатнашадими? Ташқи ишлар вазирлиги жавоби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати Рейтер агентлигининг Афғонистон бўйича ўтказиладиган халқаро Тошкент анжуманида қуролланган афғон оппозицияси, хусусан «Толибон» вакилларининг иштирокига доир саволига расмий жавобни эълон қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоатчиликни илгарироқ ушбу анжуманга кимлар таклиф этилганидан хабардор этганлигини қайд этиб ўтган.

«Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан ташкиллаштирилаётган юқори даражадаги анжуманга БМТ Бош котиби ва ташкилотнинг Афғонистондаги махсус вакили, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, шунингдек, Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари таклиф этилганлар. Шунингдек, таклифнома Қатарга ҳам юборилган», — дейилган ТИВ хабарида.

ТИВ хабарига кўра, 12 март санасига қадар ўзларининг дипломатик каналлари орқали форумда иштирок этишларини Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Афғонистондаги БМТ махсус вакили тасдиқлаганлар. АҚШ томонидан анжуманда Давлат котибининг биринчи ўринбосари иштирок этади.

Анжуманнинг бошқа иштирокчиларига доир маълумотлар тез вақтда маълум бўлиши қўшимча қилинган.

«Толибон» ҳаракатига келадиган бўлсак, анжуман ишида уларнинг иштирок этишига доир мурожаат на Афғонистон ТИВ томонидан, на уларнинг ўзидан келиб тушмаган», — дейилган ТИВ хабарида.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 56
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 130
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 0
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 0
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 1
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 169
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 181
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 99
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 66
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 34
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 59
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 55
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 54
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 68
  • Бўлимлар