«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:37
ЎЗO‘Z

Жаҳонда энг яхши сотилаётган, қизиқиш юқори смартфонлар рейтинги

13 мар, 08:03 8 815 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонда энг яхши сотилаётган, қизиқиш юқори смартфонлар рейтинги Март ойига келиб жаҳон смартфон саноатида янги флагманлар тақдим қилинди ва сотувга чиқарилмоқда. Натижада, смартфон бозоридаги етакчилар номи ҳам ўзгариб бормоқда. Таниқли GSMArena нашри сўров ўтказиб, айни пайтда жаҳон миқёсида яхши сотилаётган смартфон моделлари "топ-10"лигини эълон қилди.

2018 йилнинг март ойи ўрталарига келиб, жаҳон смартфон бозоридаги энг диққатга сазовор мобил алоқа воситалари рейтингида 3 та смартфон биринчиликка даъвогарлик қилган – OnePlus 6, Samsung Galaxy S9, Xiaomi Redmi Note 5 Pro. Айни пайтда айнан ана шу смартфонларга нисбатан харидорларнинг қизиқишлари жуда юқори.

Эълон қилинишича, Xiaomi Redmi Note 5 Pro ҳозирги вақтда интернет тармоғида энг кўп сўров берилаётган смартфон модели экан. Бу смартфон қўш сенсорли экани ва ҳамёнбоплиги билан эътиборли.

Иккинчи ўринда Samsung Galaxy S9 модели турибди. Айни пайтда мазкур моделга аввалдан буюртма бериш жараёнлари давом этмоқда. Жаҳон бозорида ушбу смартфоннинг ўртача 800 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда.

Учинчи ўрин юқоридаги флагманнинг "акаси" бўлмиш Galaxy S9+ моделига насиб қилган. Бу модел йирик экрани, сиғимдор аккумулятори ҳамда тезкор хотирасининг катталиги билан "иниси"дан ажралиб туради.

Рейтингнинг тўртинчи ўрнида Xiaomi Redmi Note 5 (Redmi 5 Plus) модели турибди. Бу модел ҳам арзон ҳамда бир қатор илғор жиҳатларга эгалиги билан харидорларни ўзига тортади. Xiaomi Redmi 5 Plus'нинг стандарт (3/32 Гб) талқини $150 ҳамда 4/64 Гб версияси $196 доллардан сотувга чиқарилган.

Ундан кейинда эса ҳали тақдим қилинмаган OnePlus 6 модели бешинчи ўринни банд қилган. Кучли платформали смартфон ишлаб чиқарувчи компаниянинг смартфони ҳозирданоқ ўзининг дизайни билан кўпчиликни қизиқтириб қўйган.

Олтинчи ўрин Samsung Galaxy S8 моделига насиб қилган. Бу модел ҳам кучли платформаси ва ташқи кўриниши билан ўзига хос. Еттинчи ўринда Xiaomi Mi A1 модели мавжуд. Дастурий таъминоти жиҳатидан Google'нинг қарамоғидаги бу модел яқинда Android Oreo тизимига эга бўлгач, янаям яхши сотила бошлади.

Саккизинчи ўринда эса Samsung Galaxy J7 Pro турибди. йилнинг 14 июнида Samsung компанияси «Galaxy J» туркумига кирувчи Galaxy J7 Pro смартфонини тақдим қилган эди. Galaxy J7 Pro иқтидорли камерафон бўлишга даъво қилади. Жумладан, суратдаги деталлар, динамик диапазон ва аниқлик юқори. Ҳарқалай, Samsung’нинг $330 АҚШ доллари турадиган ўрта даражали смартфони учун юқори натижа.

Huawei P20 Pro рейтингда тўққизинчи ўринни эгаллаган. "Фантастик смартфон" бўлиши кутилаётган бу флагман 27 март куни тақдим қилнади.

Сўнгги ўринда ҳам кореялик смартфон модели Samsung Galaxy J7 Prime турибди. 260 долларлик Galaxy J7 Prime 3300 мА/ст сиғимли батареяга эга, у 8 ядроли 1,6 ГГц частотадаги процессор ёрдамида ишлайди. Телефонга 3 ГБ тезкор хотира, 8 МПли олд ҳамда светодиодли чақноқ ва автофокусга эга 13 МПли асосий камера ўрнатилган. Galaxy J7 Prime 5,5 дюймли FHD экран билан таъминланган.

Нашрнинг маълум қилишича, бундай рейтинглар унинг ўзига тегишли бўлган махсус тизимлар томонидан автоматик равишда шакллантирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 77
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар