«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 15:07
ЎЗO‘Z

Путин йўловчи самолётини уриб туширишга буйруқ берганини айтди

12 мар, 21:25 6 025 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин йўловчи самолётини уриб туширишга буйруқ берганини айтди Россия президенти Владимир Путин 2014 йили бортида бомба бор дея тахмин қилинган самолётни уриб туширишга буйруқ берган. Бу ҳақда «Путин» номли ҳужжатли фильмда сўз боради, деб хабар қилади «Дарё» нашри.

Таъкидланишича, икки соат давом этадиган ҳужжатли фильмда Россия президенти 2014 йил 7 февраль санасида, Сочидаги Олимпиаданинг очилиши олдидан унга хавфсизлик хизмати офицери қўнғироқ қилиб, Харковдан Истанбулга учаётган самолёт қўлга олинганини маълум қилган.

Путиннинг сўзларига кўра, самолётни қўлга олганлар уни Сочига қўндирмоқчи бўлган. Boeing 737-800 ҳаво кемасининг учувчилари йўловчилардан бирида бомба борлигини айтган.

«Самолёт бортида 110 нафар йўловчи бор эди, стадионда эса 40 мингдан ортиқ одам Олимпиаданинг очилиш маросимига тўпланган», — дейилади хабарда.

Путиннинг айтишича, президент ўша вақтда хавфсизлик хизмати ходимларига маслаҳат сўраб мурожаат қилган, улар эса ўз навбатида бу каби фавқулодда ҳолатларда самолёт уриб туширилишини маълум қилган.

«Мен уларга режа бўйича иш кўришларини буюрдим», — дейди Путин, шундан сўнг у Олимпиада ўйинларининг очилишига етиб келган.

Бир неча дақиқадан сўнг Путинга яна бир қўнғироқ бўлган: бу сафар унга хабар ёлғон эканлигини, йўловчи маст аҳволда бўлганлигини ҳамда самолёт Туркияга ўз парвозини давом эттирганлигини маълум қилишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар