«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Дугоналари билан БАА дан “қиз базми” уюштириб қайтаётган қиз фалокатга учради

12 мар, 11:33 6 670 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дугоналари билан БАА дан “қиз базми” уюштириб қайтаётган қиз фалокатга учради Эрон ғарбида фалокатга учраган хусусий самолёт бортида туркиялик тадбиркор Ҳусайн Башараннинг қизи ва унинг 7 нафар дугонаси бўлган. Бу ҳақда DHA ахборот агентлиги хабарига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Sozcu нашрининг таъкидлашича, 28 ёшли Мина Башаран БААдан қайтаётган бўлган. У Амирликларда никоҳ тўйи арафасида дугоналари билан “қиз базми” уюштирган. Таъкидланишича, қиз 2013 йилдан Başaran Holding директорлар кенгаши таркибига кириб келган, уни отасининг ўрнини эгаллаш учун тайёрлашаётган бўлган.

Самолёт Başaran Holding’га қарашли Bombardier CL60 реактив самолёти бўлган. Ҳаммаси бўлиб фалокат оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Самолётнинг фалокатга учрашига двигателининг ёниб кетиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Эроннинг фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мўжтабу Холидий маълум қилган.

“Самолёт двигатели ёниб кетиши сабабли қулаган ва маҳаллий аҳоли қулаётган самолётни кўрган”, деб айтди Холидий.

Шаржа-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт Чахармахал ва Бахтиёрия вилоятидаги тоғли ҳудудга қулаган. Самолёт ерга урилгач ёниб кетган.

IRNA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, воқеа жойида чиққан ёнғин ҳозирча ўчирилмаган. Қутқарувчилар бригадаси воқеа жойига етиб борган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 0
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 0
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 26
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 47
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 76
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 0
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 0
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 26
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 44
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 76
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 25
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 255
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Бўлимлар